Янгиликлар

Шаҳзода Матчонова қизининг барча суратлари бўлган телефонини йўқотиб қўйди — фото

Актриса уни бошқа шаҳарда йўқотган

Шаҳзода Матчонова қизининг барча суратлари бўлган телефонини йўқотиб қўйди — фото

Актриса Шаҳзода Матчонова бошқа шаҳарда телефонини йўқотиб қўйганини маълум қилди.

Шаҳзода Матчонова бу ҳақда саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йўқотилган телефонида қизининг етти ойлигигача бўлган барча суратлари, видеолари бўлган. Шу сабабли ҳам ҳозирда жуда қаттиқ сиқилиб қолган.

«Мендан ҳавотир олаётган барчага раҳмат. Бошқа шаҳарда телефонимни йўқотиб қўйдим. Унда қизимнинг туғилганидан тортиб етти ойлигигача бўлган барча сурат ва видеолари бор эди: қандай дунёга келгани, илк йиғиси, илк айтган сўзи, ҳар хил маҳсулот еб кўргандаги илк реакцияси, илк денгизда сузгани, илк кулгуси… Мени фақат оналаргина тушуна олади. Мен нусхалаб олмаган эдим, чунки аввал ҳеч қачон ҳеч нима йўқотмагандим. Лекин энди барчасини сурат шаклида олиб қўяман», — дейди Шаҳзода Матчонова.