Янгиликлар

«Севги изтироби»даги Ниҳон кино оламини тарк этгани ростми?

Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи маълумот берди

«Севги изтироби»даги Ниҳон кино оламини тарк этгани ростми?

Миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган Неслиҳан Атагул нима сабабдан экранларга қайтмаётгани маълум бўлди.

Актриса соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб «Элчининг қизи» сериалини тарк этган ва шундан кейин унинг кино оламдаги фаолиятини якунлангани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Неслиҳан Атагулнинг турмуш ўртоғи Kадир Доғулу Туркиянинг маҳаллий нашларидан бирига берган интервьюсида актрисанинг фаолияти ҳақида маълумот берди. У актрисанинг яқин келажакда кинофильмларда суратга тушмаслигини ва жуфтлик навбатма-навбат ишлашга келишиб олганини айтган.

«Неслиҳан яқин келажакда фильмларда суратга тушмайди. Гап шундаки, мен Неслихан билан навбатма-навбат ишлашга келишиб олдим. Бир ярим йил ишламадим, энди актёрлик фаолиятини давом эттираман. Суратга олиш жараёнларида биз лойиҳага тўлиқ шўнғиб кетамиз, бир неча кун давомида ўша ерда бўламиз. Иккаламиз ҳам бир вақтнинг ўзида жараёнларда иштирок этсак бу оила бўлолмайди. Бирга ишлаганимизда деярли учрашмаймиз. Энди иш навбати менда, Неслиҳан дам олади», — дейди актрисанинг турмуш ўртоғи.

Бундан ташқари актёр бу яхши танлов эканини ва оилани сақлаб қолишнинг энг яхши йўл бўлишини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Неслиҳан Атагул 1992 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида туғилган. У актрисаликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади. Актриса унча кўп сериаллар, кинофильмларда суратга тушмаган, бироқ кинотанқидчилар томонидан бир неча бор эътироф этилган ва халқаро кинофестивалларда мукофотларга сазовор бўлган. Унинг ижросидаги «Севги изтироби» , «Элчининг қизи» , «Истанбулнинг икки юзи» , «Хазонрезги» сериаллари ва «Араф», «Биринчи севги» кинофильмлардаги ижроси дунё бўйлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Аввалроқ Неслиҳан Атагул «Севги изтироби»даги роли учун «Энг яхши халқаро актриса» мукофотини олгани айтилган эди.

Таниқли турк актрисаси Неслиҳан Атагул ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган «DIAFA» актрисаларни тақдирлаш маросимида «Энг яхши халқаро актриса» мукофотини олди.

Туркиянинг энг рейтинги баланд сериалларидан бири «Севги изтироби» сериалининг суратга олинганига бир неча йил бўлган бўлса ҳам ҳали ҳамон чет эл мамалакатларига сотилишда давом этмоқда. Сериал нафақат кинокомпанияларга балки актёр ва актрисаларга ҳам муваффаққият олиб келди. Унда бош роллардан бирини ижро этган Неслиҳан Атагулга ҳам шон-шуҳрат келтирди.

Неслиҳан Атагул шу вақтга қадар унча кўп фильмларда суратга тушмаган. Бироқ у роль ижро этган фильм ва сериалларнинг ҳаммаси унга жуда кўп эътироф келтирди. У «Севги изтироби»даги роли учун ««DIAFA» актрисаларни тақдирлаш маросимида «Энг яхши халқаро актриса» мукофотига лойиқ кўрилди.