Янгиликлар

Неслиҳан Атагул «Севги изтироби»даги роли учун «Энг яхши халқаро актриса» мукофотини олди

Актриса «Севги изтироби» сериалидаги роли учун халқаро мукофотга сазовор бўлган

Неслиҳан Атагул «Севги изтироби»даги роли учун «Энг яхши халқаро актриса» мукофотини олди

Таниқли турк актрисаси Неслиҳан Атагул ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган «DIAFA» актрисаларни тақдирлаш маросимида «Энг яхши халқаро актриса» мукофотини олди.

Туркиянинг энг рейтинги баланд сериалларидан бири «Севги изтироби» сериалининг суратга олинганига бир неча йил бўлган бўлса ҳам ҳали ҳамон чет эл мамалакатларига сотилишда давом этмоқда. Сериал нафақат кинокомпанияларга балки актёр ва актрисаларга ҳам муваффаққият олиб келди. Унда бош роллардан бирини ижро этган Неслиҳан Атагулга ҳам шон-шуҳрат келтирди.

Неслиҳан Атагул шу вақтга қадар унча кўп фильмларда суратга тушмаган. Бироқ у роль ижро этган фильм ва сериалларнинг ҳаммаси унга жуда кўп эътироф келтирди. У «Севги изтироби»даги роли учун ««DIAFA» актрисаларни тақдирлаш маросимида «Энг яхши халқаро актриса» мукофотига лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, актриса «Севги изтироби», «Элчининг қизи» каби сериалларда ва «Араф», «Биринчи севги», «Ҳаёт давом этади» фильмларида роль ижро этган ва дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган.