Янгиликлар

Селена Гомес халқаро мукофотлаш маросимида тўсатдан йиқилиб тушди — видео

Шу воқеадан кейин у тадбир якунигача пойабзалсиз юрган

Селена Гомес халқаро мукофотлаш маросимида тўсатдан йиқилиб тушди — видео

АҚШнинг дунёга машҳур хонандаларидан бири Селена Гомес «Screen Actors Guild SAG Awards 2022» халқаро мукофотларни топшириш маросимида тўсатдан йиқилиб тушди.

АҚШннг Лос-Анжелес штатида 27 февраль куни ўтказилган мукофотларини топшириш маросимида хонанда Селена Гомес ҳаддан ортиқ узун либос ва баланд пошна кийган. Натижада у фотографлар йўлaгида йиқилиб кетган. Хонандага соқчилар ёрдам кўрсатган ва кейинчалик маълум бўлишича у бутун тадбир давомида пойабзалсиз юрган.

Маълумот учун АҚШнинг дунёга машҳур хонандаларидан бири Селена Гомес 1992 йилда АҚШнинг Техас штатида туғилган. У карьерасини 2002 йилда актрисаликдан бошлаган. Хонанда ҳам кўплаб халқаро мукофотларни қўлга киритган. Унинг ижросидаги «Монте-Карло», «Золушканинг яна бир ҳикояси», «Рамона ва Бизус» кинокартиналари томошабинларнинг қалбидан жой олган.