Сардор Таировнинг қайси қўшиғи хотинига аталгани маълум бўлди — фото
Буни унинг аёли айтди
Хонанда Сардор Таировнинг қайси қўшиғи хотинига аталгани маълум бўлди.
Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Ҳумора Таирова ўз саҳифасида айтган. У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганда, блогерга шундай савол берилган. Ҳумора эса эрининг «Она қизим» қўшиғи ўзига аталганини таъкидлаган.
«’Она қизим’ менга аталган экан», — деб ёзади Ҳумора Тоирова.
Сардор Таировнинг аёли эри ва Райҳон Асадова ҳақидаги миш-мишларга қандай қарашини айтганди. Унинг сўзларига кўра, актрисани оилавий ҳурмат қилади. Ҳумора Таирова келажакда қиз фарзандли бўлса, характери ва самимийлиги Райҳон Асадовага ўхшашини ният қилган.
«Шу савол жуда ҳам кўп келган. Райҳона опа жуда ҳам яхши қиз. Биз уни бутун оиламиз билан ҳурмат қиламиз. ин шаа Аллоҳ келажакда қиз фарзанд кўрсак, характери, самимийлиги, ўзини тутиши худди шу қизга ўхшаган бўлишини ният қилганмиз», — дейди у.
Аввалроқ Сардор Таировнинг хотини улар қандай танишганини айтганди. Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган. Ҳумора Сардор Таировни биринчи марта 2017 йилда Баҳром Назаровнинг концертида кўрган. Шунда унинг чиқишини 6 марта қайта томоша қилган. Орадан вақт ўтгач, қариндоши хонанда ижросидаги нашидни эшиттирган. Ҳумора Таирова эса концертдаги ва нашид айтган инсонлар бир эканини билмаган.
Сардор Таиров эса клипига кастинг эълон қилган пайти унинг суратини кўрган. Ўша вақтда унинг ичида илиқлик пайдо бўлган. Хонанда ўзи учун бегона бўлган қизнинг телефон рақамини топган ва ўзига сақлаб қўйган. Орадан вақт ўтгач, Ҳуморага ёзган ва улар танишган. Бу йил уларнинг танишганига 4 йил тўлади.
Сардор ва Ҳумора Таироваларнинг никоҳ тўйи 27 март куни бўлиб ўтганди. Сардор Тоиров уйланаётганини сир тутганди. Тўй ҳам олдиндан эълон қилинмаган. У Ҳумора исмли қизга уйланган. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Тўй гала-концерт каби ўтказилган. Оқшомда хонанда онасига атаб қўшиқ куйлаган. Бундан ташқари, тўйга кўплаб санъат вакиллари, инстаблогерлар ташриф буюрган.