Янгиликлар

Сардор Тоиров севган қизига уйланди — видео

Уларнинг тўйи Тошкент шаҳрида ўтказилди

Сардор Тоиров севган қизига уйланди — видео

Хонанда Сардор Тоиров 27 март, якшанба куни севган қизига уйланди.

Сардор Тоиров шу кунга қадар уйланаётганини сир тутган. Тўй ҳам олдиндан эълон қилинмаган. У Ҳумора исмли қизга уйланган. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Тўй гала-концерт каби ўтказилган. Оқшомда хонанда онасига атаб қўшиқ куйлаган. Бундан ташқари, тўйга кўплаб санъат вакиллари, инстаблогерлар ташриф буюрган.