Янгиликлар

Сардор Тоировнинг хотини улар қандай танишганини айтди — фото

Бу йил уларнинг танишганига  4 йил тўлади

Сардор Тоировнинг хотини улар қандай танишганини айтди — фото

Хонанда Сардор Таировнинг турмуш ўртоғи Ҳумора Таирова Instagram саҳифасида эри билан қандай танишгани ҳақида айтди.

Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган. Ҳумора Сардор Таировни биринчи марта 2017 йилда Баҳром Назаровнинг концертида кўрган. Шунда унинг чиқишини 6 марта қайта томоша қилган. Орадан вақт ўтгач, қариндоши хонанда ижросидаги нашидни эшиттирган. Ҳумора Таирова эса концертдаги ва нашид айтган инсонлар бир эканини билмаган.

«Биринчи марта 2017 йилда аммамнинг уйида Баҳром Назаровнинг концертидаги чиқишини кўрганман. Ишонасизми, ўшанда турмуш ўртоғимнинг чиқишини қайта-қайта 6 марта кўргандик. Кўнгил сезганми билмайман. Кейин бир куни қариндош опам нашидини кўрсатган. Концертдаги бола билан нашид айтган болани битта одам эканини кейинчалик билганман. Нашидда кўрганимда турк ёки араб миллатига мансуб деб ўйлаганман. Орадан вақтлар ўтди. Турмуш ўртоғим ҳозирги ёзаётган воқеамни ўзимга анча вақтдан кейин айтиб берган», — дейди Ҳумора Таирова.

Сардор Таиров эса клипига кастинг эълон қилган пайти унинг суратини кўрган. Ўша вақтда унинг ичида илиқлик пайдо бўлган. Хонанда ўзи учун бегона бўлган қизнинг телефон рақамини топган ва ўзига сақлаб қўйган. Орадан вақт ўтгач, Ҳуморага ёзган ва улар танишган. Бу йил уларнинг танишганига 4 йил тўлади.

«Сардор Таиров 2018 йил клипига кастинг эълон қилган. Кастингда менинг расмимни ҳам кўрсатишган. У пайт 14 ёш эдим. Табиийки режиссёрлар жуда ёш-ку деган. Барибир отам қўймасди. Хўжайинимда расмларимни кўриб илиқлик пайдо бўлган экан. Гўёки кимдир ‘Шу сенинг аёлинг’, деёткандек туйулган ва номеримни топиб, телефонига сақлаб қўйган. Лекин ёзмаган. Шу билан орадан 1 йил вақт ўтган. 2019 йил 1 декабрь соат 11 атрофи эди. Мактабда дарсда эдим. Instagram расмларимга лайк босиб чиққанди. 13 та расмим бўлса ҳаммасига лайк босган кўриб ҳайрон бўлганман. Одатда у кимгадир лайк босса, миннатдорчилик билдириб ёзар экан. Мендан ҳам шуни кутган лекин мен ёзмаганман. Охири ўзимга ёзган. Мен сизларга жуда бир катта ҳикояни қисқартириб, гап-сўзлар, воқеаларни қисқартириб ёздим. Биз шундай танишганмиз. Бу орадан йиллар ўтиб топилган бахт. Айтишадику, сеники бўлган инсон миллион йил ўтиб бўлса ҳам келади деб. Бизда ҳам шундай. Ин Ша Аллоҳ бу йил 4 йил тўлади», — деб ёзади у.

Сардор ва Ҳумора Таироваларнинг никоҳ тўйи 27 март куни бўлиб ўтганди. Сардор Тоиров уйланаётганини сир тутганди. Тўй ҳам олдиндан эълон қилинмаган. У Ҳумора исмли қизга уйланган. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Тўй гала-концерт каби ўтказилган. Оқшомда хонанда онасига атаб қўшиқ куйлаган. Бундан ташқари, тўйга кўплаб санъат вакиллари, инстаблогерлар ташриф буюрган.