Янгиликлар

Рухшона эрининг собиқ хотини ҳақида гапириб берди

Хонанданинг ота-онаси бундан бехабар бўлган

Рухшона эрининг собиқ хотини ҳақида гапириб берди

Хонанда Рухшона эри, режиссёр Санжар Маткаримовнинг собиқ рафиқаси ҳақида гапириб берди.

Рухшона Санжар Маткаримовнинг иккинчи хотини ҳисобланади. Режиссёр унга қадар бошқа аёл билан турмуш қуриб, ажрашган. Лекин бундан Рухшонанинг ота-онаси бехабар бўлган. Хонанданинг сўзларига кўра, у аёл билан ҳам суҳбатлашган.

«Ҳа, эрим менгача уйланиб, ажрашган. У аёл билан ҳам гаплашиб келдим. Жуда ҳам кўнгли очиқ, ювошгина аёл экан», дейди хонанда.