Рианна Барбадоснинг миллий қаҳрамонига айланди
Ҳозирда унинг умумий бойлиги 1,7 миллиард доллардан ошади
Асли келиб чиқиши барбадослик бўлган жаҳоннинг энг бой аёл хонандаларидан бири Рианна Барбадоснинг миллий қаҳрамони деб эълон қилинди.
Мамлакатнинг миллий қаҳрамонини эълон қилган Барбадоснинг бош вазири Миа Моттли машҳур хонанда Рианнага бу мукофотни халқ номидан топширишидан бахтли эканини билдирган.
«Биз миллатимизнинг миллий қаҳрамони сифатида сизни тан оламиз. Мен ҳам мағрур халқ номидан сизгa шундай мукофотни топшираётганимдан бахтиёрман, миллатимизнинг фахри бўлинг. Тилагим, олмос каби порлашда давом этинг», — дейди Барбадос бош вазири Миа Мотлли.
Маълумот учун, хонанда Рианна «Fenty Beauty» компаниясининг 50 фоиз акцияларини харид қилган ва шунинг ҳисобига дунёдаги энг бой мусиқачи аёлга айланган. Унинг ҳозирги соф ботлиги 1,7 миллиард долларни ташкил қилади. Рианна шу вақтга қадар 30 яқин таронани ижро этган ва унинг мусиқалари дунё бўйлаб севиб тингланади.
Аввалроқ, хонанда Рианна ўзининг барча аёлларга ярашадиган макияжини намойиш этганлиги ҳақида хабар берилган эди.




