Стиль

Xонанда Рианна ўзининг барча аёлларга ярашадиган макияжини намойиш этди

У дунёнинг энг бой хонандаларидан бири ҳисобланади

Xонанда Рианна ўзининг барча аёлларга ярашадиган макияжини намойиш этди

Ўзининг такрорланмас ижролари билан машҳур бўлган истеъдодли ижодкор Рианна барча аёлларга ярашадиган макияжини намойиш этди. 

Таниқли қўшиқчи «Fenty Beauty» компаниясининг 50 фоиз акцияларини сотиб олгандан сўнг ундан келадиган даромад ҳисобига сайёрадаги энг бой мусиқачи аёлга айланган эди. Ҳозирда унинг умумий бойлиги 1,7 миллиард доллардан ошган ва унинг асосий қисми компаниядан келадиган даромад ҳисобланади.

Телевиденияда фаол бўлишни истамайдиган хонанда ўзининг янги, ҳамма аёлларга ярашадиган, мос тушадиган макияжини намойиш этди. У шафтоли рангидаги макияж барчага ярашишини айтиб ўтган ва бундай рангни ҳосил қилиш учун 9 хил макияж воситаларидан фойдаланган. Хонанда кўплаб реклама компанияларининг юзи ҳисобланади ва бундан ташқари у ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасига бўяниш ҳақидаги видеоларни жойлаштиради. Рианна юзида турли хил косметика воситаларидан фойдаланганда ҳам ёмон таъсир кўрсатмаслиги ҳақида гапирган.

Маълумот учун, Рианна шу вақтга қадар 30 га яқин таронанинг ижрочиси ҳисобланади. Карьерасини 2005 йилда бошлаган ижодкор бундан 5 йил олдин мусиқий альбомини тақдим қилган. У замонга мос равишда имижини ўзгартиради ва бу имижлар кўпинча унинг мухлислари томонидан эътироф этилади.