
Рэпер «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида тиктокер Рухсорани севиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Аbbbose ва Рухсора «Севимли овоз» лойиҳасида бирга иштирок этган. Мазкур лойиҳа сабаб улар ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Хусусан, улар бир-бирини севиши айтилган. Рэпернинг таъкидлашича, бу миш-мишлар ёлғон. Уларнинг ўртасида ҳеч қандай муҳаббат бўлмаган.
«Ҳозир ТikTokда мода бўлган жуфтликлар ролини ўйнаганмиз. Ўшанда шунчаки жуфтлик эдик. Лекин ҳаётда ундай бўлмаган. Бу ҳақиқат эмас», — дейди Abbbose.