Райҳон Уласенова салбий ролларни ўйнашдан қўрқмаслигини айтди
Актриса Райҳон Уласенова «Машҳурлар» лойиҳасига берган интервьюсида салбий ролда ўйнашдан қўрқмаслиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, актёр ва актрисалар биринчи навбатда томошабинлар кўзига ёмон кўриниб қолиш ҳақида эмас, шу ролни қандай ижро этишни ўйлаши керак. Актриса агар унга ёмон роль берилсаю, уни томошабинлар ёмон кўриб қолса, ўз ишини уддалаганини айтди. «Биз санъаткормиз. Биз кимнинг кўзига […]
Актриса Райҳон Уласенова «Машҳурлар» лойиҳасига берган интервьюсида салбий ролда ўйнашдан қўрқмаслиги ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, актёр ва актрисалар биринчи навбатда томошабинлар кўзига ёмон кўриниб қолиш ҳақида эмас, шу ролни қандай ижро этишни ўйлаши керак. Актриса агар унга ёмон роль берилсаю, уни томошабинлар ёмон кўриб қолса, ўз ишини уддалаганини айтди.
«Биз санъаткормиз. Биз кимнинг кўзига ёмон ёки яхши кўриниб қолишни ўйламаслигимиз керак. Биз биринчи навбатда ўзимиз ижро этадиган ролни, қаҳрамонни биз уни қандай гавдалантирамиз деган саволни қўйишимиз керак. Агар мени ёмон кўриб қолишса, яъни шундай кўриниш керак бўлсаю, мени ҳақиқатдан ҳам томошабинлар ёмон кўриб қолса, демак мен ўз ишимни уддаладим», — дейди актриса.




