Янгиликлар

Раққоса Паризода жонли эфирда шарманда бўлганини айтди — видео

«Жонли эфир жуда ёмон», — дейди у

Раққоса Паризода жонли эфирда шарманда бўлганини айтди — видео

Актриса, раққоса Паризода кўрсатувларнинг бирида ноқулай вазиятга тушиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Паризода гапириб бераётган вақтда ҳамкасби Ситора Фармонова видеога олиб турган. Унда раққоса «Чойга чиқинг» дастурида жонли эфир вақтида ноқулай вазиятга тушиб қолган. Унинг сўзларига кўра, эфир бошланганини сезмай қолган ва эсанкираб қолган.

«Қизлар, эфир бошландими, дедим. Кейин қайтадан шеъримни бошлаб берай, дедим. Чойга чиқинг кўрсатувнини бошида нима гапирганимни билмайман. Шарманда бўганман. Жуда ёмон-а жонли эфир. Юрагим тушиб қолган», — дейди Паризода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода фарзандларининг барчаси туғма раққос эканини айтиб, 1 ёшли ўғли рақсга тушаётгани акс этган видеони эълон қилганди.

Шунингдек, раққоса тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетганди.

Шу билан биргаликда, актриса Instagram саҳифасига қизлари Эъзоза ва Саъдиянинг Қуръон ўқиётгани акс этган видеони жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)