Янгиликлар

Паризодага эри салкам 30 минг долларлик электромобиль совға қилди — видео

Раққоса олдин ҳар йили машинасини ўзгартирганини айтди

Паризодага эри салкам 30 минг долларлик электромобиль совға қилди — видео

Актриса, раққоса Паризода тасаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида эри Шерали Сафаров унга электромобиль совға қилганини маълум қилди.

У олдин ҳар йили машинасини ўзгартиришга ҳаракат қилганини айтди. Бироқ бу гал катта тадбиркорликка қўл уришгани учун мақсадлари ўзгарган. Раққоса, ҳатто, ўзининг автомобилига «тонировка» қилишни унутганини таъкидлади. Турмуш ўртоғи эса унга электромобиль совға қилди. Паризода энди электромобилни синаб кўришини айтди.

«Олдин машинамни ҳар йили янгилаб туришга ҳаракат қилардим. Бу гал катта тадбиркорликка қўл урганимиз учун мақсадлар ўзгариб, машина олиш ҳан эсдан чиқиб кетганди. Ҳатто, ‘тонировка’ қилишни унутиб қўйгандим. Хуллас, машинада ишим битса бўлди деб ўзимни ҳам унутиб юборибман. Турмуш ўртоғим ‘Келин буёққа’, деб чақириб қолди. Биз ҳам электромобилни бир ҳайдаб кўрайлик», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канизанинг эри унга янги машина олиб берганди. Канизага эри кўнглига ёққан машинасини совға қилишини айтган. Улар автомобиль олиш учун борган. Хонанда у ерда бир нечта машина ҳайдаб кўришини таъкидлаган. Актриса «Jetour x90 plus»ни ҳайдаб кўргач, унга шу ёққанини айтган.

«Ҳаммага табрик учун раҳмат. Кўриб турганингиздек мен ‘Hongqi’ компаниясига келдим. Турмуш ўртоғим ‘Бирор машинани танла. Кўнглингга ёққанини совға қиламан’, деди. Қайси бирини танлашни билмаяпман. Ҳозир 2-3 та модель кўрамиз», — дейди у.

Шунингдек, Ҳамдам Собиров хотинига машина совға қилганди. У турмуш ўртоғига кулранг «Hyundai Sonata» автомобилини совға қилган. Хонанда аёлининг кичик орзуларидан бирини амалга оширганидан бахтиётлигини ёзган. Ҳозирда ушбу машинани 309 миллион сўмдан 507 миллион сўмгача бўлган маблағга сотиб олиш мумкин.

«Орзуларингдан энг кичигини амалга оширганимдан бахтиёрман. Бахтимга доим соғ бўл, севгилим», — деб ёзади хонанда.