Янгиликлар

Ҳамдам Собиров хотинига машина совға қилди — фото

Хонанда аёлининг кичик орзусини амалга оширганидан бахтиёрлигини айтган

Ҳамдам Собиров хотинига машина совға қилди — фото

Хонанда Ҳамдам Собиров Instagram саҳифасида аёли Маржона Собировага машина совға қилганини маълум қилди.

У турмуш ўртоғига кулранг «Hyundai Sonata» автомобилини совға қилган. Хонанда аёлининг кичик орзуларидан бирини амалга оширганидан бахтиётлигини ёзган. Ҳозирда ушбу машинани 309 миллион сўмдан 507 миллион сўмгача бўлган маблағга сотиб олиш мумкин.

«Орзуларингдан энг кичигини амалга оширганимдан бахтиёрман. Бахтимга доим соғ бўл, севгилим», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xamdam Sobirov (@xamdam__sobirov)

Аввалроқ Ҳамдам Собиров қайнонасига 600 миллион сўмлик машина совға қилганди. Унинг қайнонаси билан автосалонда машинани сотиб олаётгани акс этган видео тарқалди. Хонанда унга «Chevrolet Tahoe»ни олиб берган. Ҳозирда унинг нархи 598 миллион сўмдан 948 миллон сўмгача суммани ташкил қилади.

Хонанда қайнанасига фарзандли бўлгани муносабати билан шундай автомобиль олиб берган. У келажакда бундан ҳам яхши машина олишни ният қилган.