Янгиликлар

Озод Ҳуррамовнинг дўсти унинг 250 минг долларлик машинасини уриб олди — видео

Блогер «Hyundai Sonata» автомобилини бошқаради

Озод Ҳуррамовнинг дўсти унинг 250 минг долларлик машинасини уриб олди — видео

Актёр, инстаблогер Озод Ҳуррамовнинг дўсти Самир Тафойев унинг 250 000 долларлик машинасини уриб олди.

Актёр «Hyundai Sonata» автомобилини ҳайдайди. Самир Тафойев машинани бошқараётган пайтда уриб олган. Бу воқеа Озод Ҳуррамов видео олаётган пайтда содир бўлгани учун камерага тушиб қолган.

«Дўстим 250 000 долларлик машинани уриб олди», — деб ёзади у.

Шундан сўнг актёр йўлда жим кетган. Бироқ у орадаги кайфиятни кўтариш учун гап бошлаган. Озод Ҳуррамов ўзи ҳам машинасини уриб олганини айтиб, ҳеч нарса қилмаслигини таъкидлаган.

«Майли ҳеч қиси йўқ. Мен ҳам уриб олдим-ку», — дейди.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов «Sonata» машинасини ёқтириб қолганини айтганди.Унинг сўзларига кўра, кўчада «Sonata» автомобилини кўриб ёқтириб қолган. Шу сабабли мазкур машинанинг оқ рангини сотиб олмоқчи.

«Ўртоқлар, мен у машинани севиб қолдим. Олдимдан шунақа тез ўтиб кетди, орқасидан ‘такой’ қизни кўргандек сувларим оқиб кетди. Соната деган машина бор эканку, шундай гўзал. Уни оқини ҳайдасаг борми, ҳамма сенга шалаббо бўлади. Ўшанга мен эрта ёки индин нархини билиб келмоқчиман», — дейди блогер.

Маълумот учун, «Sonata» «Hyundai» компаниясига тегишли бўлиб, Ўзбекистонда нархи 400-300 миллион сўм атрофида туради.

Кейин блогер шу автомобилни ҳарид қилган.Унинг сўзларига кўра, машина олиши билан Алишер Узоқовнинг олдига борган, биринчи Алишер Узоқов билан бирга машинани ҳайдаб кўрган. Озод Ҳуррамов отасидек кўрувчи актёрдан дуо олди. Блогер «Hyundai Sonata 2021» сотиб олган.