Қозоғистон шоу-бизнес юлдузлари мамлакатда рўй берган намойишларга қандай муносабат билдирди?
Улар бу ҳақдаги постни Instagram'даги шахсий саҳифасига жойлаган
Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши 2 январда бошланган норозилик намойишлари оммавий тартибсизликларни юзага келтирди. Қуйида Қозоғистон шоу-бизнес вакилларининг халқни бирдамликка чақиргани ва тинчликни сақлашга ундагани ҳақидаги постлар келтирилади.
Қозоғистоннинг машҳур журналистларидан бири Майя Бекбаева мамлакатдаги сиёсий қатламни хушёрликка чақирди ва тинчликни сақлаб қолиш кераклигини айтди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Одамлар ўз позициясини ифода этиш ҳуқуқига эга, аммо провокаторлар, талончилар ҳар доим бошқаларнинг ҳисобидан фойда олишни кўзлайди. Аҳолининг тинч қисми ҳам митингга қўшилмоқда. Мамлакатдаги сиёсий қатлам вакиллари қонунни мустаҳкамлаб тинчлик ва хавфсизликни сақлаб қолиши керак. Эҳтиёт бўлинг», — дейди у ўз постида.
Қозоғистоннинг таниқли журналисти ва актрисаси Ойгул Мукей аҳолидан ҳеч қаерни вайрон қилмасликни сўраган ва тинчликни сақлаш кераклиги ҳақида гапирган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Ҳурматли ватандошлар, қозоғистонликлар. Аллоҳ ҳаммамизга ақл-идрок берсин. Ҳеч қандай уруш, калтаклаш, ва инсонларни ўлдиришни оқлаб бўлмайди. Мен, сиздан бошқа миллионлаб қозоғистонликлар сингари, шаҳарларни вайрон қилмасликни, шунча йиллар давомида қурилган биноларни бузмасликни сўрайман. Мен мамлакатда тинчлик бўлишини хоҳлайман ва шунинг учун дуо қиламан», — дейди Ойгул Мукей.
Қозоғистоннинг машҳур шоу-бизнес вакили Арман Давлетяров ҳозир бошқа мамлакатда яшаётган бўлса ҳам қозоқ халқини диққат билан кузатаётганини, бундай дамларда бирдам бўлиб тинчликни сақлаш кераклигини айтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Ўз она юртидан олисда бўлган бир ҳар қозоғистонлик мамлакатдаги сиёсий воқеаларни диққат ҳаяжон ва хавотир билан кузатиб бораётган бўлса керак. Энг ёмони ўттиз йилда дўстлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкам бўлган Қозоғистон жанглар майдонига айланмоқда. Ахир ҳеч қандай ғолиблар бўлмайдиган урушдан даҳшатлироқ нарса йўқ. Менимча, ҳозир барча кучлар бир хулосага келиб, мамлакатни инқироздан чиқариш йўлларини ахтариши керак. Биродарлар, ақлли ва эҳтиёткор бўлайлик. Бутун қалбим сиз билан!», — дейди Арман Давлетяров.
Қозоғистонлик актриса, дизайнер ва модель Айжулдиз Адайбекова Instagram саҳифасида одамларни тинчликка чақириш кераклиги ҳақида айтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Одамларни тинчликка чақиринг», — дейди Айжулдиз Адайбекова ўз халқига маслаҳат тариқасида.
Қозоғистоннинг машҳур блогерларидан бири Арман Юсупов мамлакатга уруш эмас, мулоқот, қон тўкиш эмас, ечим кераклиги ҳақида ёзган.

«Бизга уруш эмас, мулоқот керак. Бизга қон тўкиш эмас, ечим керак. Ҳаммамиз тинчликнинг қадрига етайлик. Биз бу воқеаларни ортда қолдирамиз ва қайта тикланамиз», — деб ёзади у ўз постида.
Қозоғистонлик актриса Асел Сагaтова бу воқеаларнинг қўрқинчли эканини айтган ва ҳаммани эҳтиёт бўлишга чақирган.

«Қандай даҳшатли хабар! Шаҳарлар вайрон бўлмоқда, одамлар қийналмоқда! Мен ҳаммани эҳтиёткор бўлишга чақираман! Ҳаммаси Қирғизистондаги воқеалар ўхшайди. Қилманг!», — дейди Асел Сагатова.
Акртиса ва модель Динара Бактибоева ҳам бу воқеларга ўз муносабатини билдирган.

«Юрагим Олмаота учун, халқим учун оғрияпти. Бизнинг Қозоғистонимиз учун», — дейди Динара Бактибоева.
Аввалроқ Амира Рашидова ўзи гувоҳ бўлган Қозоғистондаги намойишларни тасвирлаб бергани ҳақида хабар берилган эди.




