Янгиликлар

Отасининг вафотидан сўнг Муқаддас Саъдуллаева эри Йигитали Мамажонов билан урушиб қолди — фото

Актриса бунинг сабабини маълум қилди

Отасининг вафотидан сўнг Муқаддас Саъдуллаева эри Йигитали Мамажонов билан урушиб қолди — фото

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан урушиб қолди.

Актрисанинг сўзларига кўра, Йигитали Мамажонов отаси вафот этганининг тўртинчи кунидан сўнг ишга чиқиб кетган. Муқаддас Саъдуллаева аёлининг дили оғриса, эркакка бир тийинлигини айтди.

«Аёлининг дили оғриса, эркакга бир тийин экан. Тўртинчи кундан бошланди. Бугун ўн олтинчи кун. Бу дунёда ҳеч ким абадий эмас. Ота меҳри ягона, қолгани ёлғон. Бахтимга онам ва фарзандларим соғ-омон бўлсин», — деб ёзади актриса.

Муқаддас Саъдуллаеванинг обуначилари унга эрининг янги ижодини кўриб унга кўплаб негатив фикрлар ёзган. Актриса эрига санъатда ва ижодда омад тилади. У аёл бўлгани учун қаршилик қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

«Омад. Одам ўзининг бошидан ўтмагунча тушунмас экан. Санъатда ҳам, ижодда ҳам омад. Ота меники бошқаларга азадорликка не ҳожат. Ўтганига 4 кун бўлмасдан шу иш авзал бўлди. Аёл ожиза. Тўхтатишга ҳаққим йўқ», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов ҳам ушбу гап-сўзларга ўзининг фикрини билдирди. У Муқаддас Саъдуллаевага Instagram’даги кузатувчиларининг муҳокамаси билан яшашни истаса, бу унинг танлови бўлишини айтди.

«Instagram’да бировнинг ҳаётини кўролмайдиган, ғийбатчи ва харом еб шу ёшга етганларнинг фикри ва шуларнинг муҳокамалари билан яшашни истайсанми? Бу сенинг танловинг. Бемалол. Қиёматда сўраладиган кунни эсингдан чиқарма. Instagram’даги ўша ғийбатчиларинг билан бирга сўраласан», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.