Янгиликлар

«Қодирхон»даги Даврон ва Нора ҳаётда ҳам турмуш қурадими?

Сериал актёрлари бу саволга жавоб берди

«Қодирхон»даги Даврон ва Нора ҳаётда ҳам турмуш қурадими?

Кўплаб томошабинларнинг муҳокама ва муносабатларига сазовор бўлаётган «Қодирхон» миллий сериалидаги Даврон ва Нора ҳаётда ҳам турмуш қураётгани ҳақида тарқалган миш-мишларга «Omon-Omon» кўрсатувида жавоб берди.

Сериал актёри Даврон Асқаров бу фикрларнинг хато эканини, инсонлар сериалдаги актёрлари ҳаётда бирга бўлишмаса ҳам уларни бирга тассаввур қилишларини, шахсий ҳаёт эса умуман бошқа бўлишини айтган.

«Халқ севиб кўраётган ҳар битта кино ва сериал бош қаҳрамонлари ҳаётда бирга бўлишмаса ҳам, ҳамма уларни бирга тасаввур қилади. Бизга ҳам шунақа фикр айтилган. Лекин уларнинг шахсий ҳаёти умуман бошқа нарса. Буни кинога боғламаслик керак», — дейди сериал актёри Даврон Асқаров.

Маълумот учун, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Менинг юртим» телеканали ҳамда «Fan intertainment» киностудияси билан ҳамкорликда «Қодирхон» номли миллий сериалнинг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда.

Сериал мелодрама жанрида бўлиб, унда ака-ука ва дўстлик муносабатларини асраб-авайлаш, оилавий анъаналарни қадрлаш, меҳр-оқибатли бўлиш кабилар бош қаҳрамон Қодирхон мисолида очиб берилади. «Қодирхон» сериалида ролларни Даврон Асқаров, Маржона Мирзаалиева, Муқаддас Холиқова, Мунаввара Абдуллаева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ҳамид Тошпўлатов, Боир Холмирзаев, Барно Қодирова, Гулбаҳор Дадамирзаева каби маҳоратли актёрлар ижро этмоқда.