Янгиликлар

«Ниятингизга етдингиз». Феруза Норматова тўйи бўлмаслигини айтди — видео

Актриса ҳамма бахтли яшашини тилади

«Ниятингизга етдингиз». Феруза Норматова тўйи бўлмаслигини айтди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида тўйи бўлмаётганини маълум қилди.

У ҳеч қандай тўй бўлмаслиги ва турмушга чиқмаётганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳаётида ҳеч йўқ. «Спектакль тугади. Ниятингизга етдингиз», деб ёзади вайнер «stories»ига. Феруза Норматова ҳаётда кимдир оила қурмасдан яшаши керак бўлса, ўша инсон ўзи бўлишини айтди.

«Ҳеч қандай тўй бўлмайди. Мен турмушга чиқаётганим йўқ. Бугундан бошлаб ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Ҳаммага раҳмат. Спектакль тугади. Қарсакларингиз. Ниятингизга етдингиз, табриклайман. Мен инсонларнинг борлиги билан бор бўлмадим. Йўқлиги билан ҳам йўқ бўлиб қолмайман. Бу ҳаётда ҳамма бахтли яшасин. Бир одам оила қурмасдан бахтсиз бўлиши керак бўлса, ўша мен бўлақолай», — дейди у.

Аввалроқ актриса севган инсони борлигини маълум қилганди. Актриса ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда обуначиларидан бири у билан Жаннатга киришни хоҳлашини ёзган ва ундан касбидан воз кечишни сўраган. Шунда Феруза Норматова уни Жаннатга олиб кирадиган инсон борлигини таъкидлаган.

«Ундай инсон аллақачон бор. Таклиф учун раҳмат. Албатта, тенгингизни топиб бахтли бўлинг», — дейди у.

У сирли ошиғидан илк бор 20 май куни совға олганди. Ўшанда унга тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max берилган. Актриса уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

Кейин эса унга 3 та қутичада бриллиант тақинчоқлар берилган. Улардан бири бўйинга тақиладиган тақинчоқ. Пушти гуллар билан безатилганида эса узук ва зиракли жамланма бўлган. Шунингдек, совғалар орасида соат ҳам бўлган. Уларнинг барчаси тўқ кўк рангда.

Бу гал унга гуллар ва олмос тақинчоқлар жўнатилган. Улар орасида узук ҳам бўлган. Актриса видео остидаги қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Бир ишқ бергинки: Ҳеч кимга таққосланмайдиган, ҳеч ким ўрнини боса олмайдиган, жаннат томон қўлимдан тутиб, асл маконимга етаклайдиган. Бир ишқ бергинки», — деб ёзади актриса.


Аввалроқ Феруза Норматова сирли ошиғи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди. У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга турли совғалар жўнатаётган сирли ошиғи кимлиги ҳақида ҳам савол берилган. Актриса бу нарса ҳақида гапиришга ҳожат йўқлигини айтиб, ҳамма нарсани вақт ҳал қилишини таъкидлаган. Вайнер ҳаёти давомида бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўрган. Шу сабабли кўп инсонларга ишонмайди. Феруза Норматова тақдирига ёзилган инсон бошқасига насиб қилмаслигини билади.

«Айтишимга ҳожат йўқ. Ҳамма нарсани вақт ҳал қилади. Ҳарактер, оилавий муҳит деган нарсалар бор. Кимнингдир ошиқ бўлиши қанчалик тез бўлса, совиши ҳам шунчалик тез бўлиши мумкин. Камдан-кам туйғулар Аллоҳдан келади. Ҳаётда бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўряпмиз. Унча-мунча инсонларга ишона олмайман. Шу сабаб Аллоҳга тақдиримни топшириб, ўзим ҳотиржам ишларимни қилиб юравераман. Зеро, насибам, албатта, мендан бошқасига бориб қолмайди», — деб ёзади актриса.

Шу билан бирга Феруза Норматова турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, уйида фотиҳа тўйи бўлган. Аввалроқ Феруза Норматова фотиҳа учун нарсалар харид қилётганини айтганди бироқ кимнинг тўйи эканини маълум қилмаган. Кейинроқ эса у ўзи эмас кичик синглиси Умида турмушга чиқаётганини таъкидлаган. Актриса кузатувчиларидан синглисига бахт тилашни сўраган. Феруза Норматова Умида учун қилинган сарполарни ҳам кўрсатган.

«’Сизнинг тўйингизми деб кўпчилик сўраяптиʼ. Менинг тўйим эмас. Кичик синглим Умидани узатяпмиз. Бугун уйимизда фотиҳа тўйи. Синглимга бахт тилаб қўйинг. Ундан кейин мен ҳам турмушга чиқай», — дейди у.