Янгиликлар

Феруза Норматовага сирли ошиқдан яна қимматбаҳо совғалар келди — видео

Аввалроқ актриса тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max олганди

Феруза Норматовага сирли ошиқдан яна қимматбаҳо совғалар келди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова сирли инсондан иккинчи бор қимматбаҳо совға олди.

Бу гал актрисага 3 та қутичада бриллиант тақинчоқлар берилган. Улардан бири бўйинга тақиладиган тақинчоқ. Пушти гуллар билан безатилганида эса узук ва зиракли жамланма бор. Шунингдек, совғалар орасида соат ҳам бўлган. Уларнинг барчаси тўқ кўк рангда.

Эслатиб ўтамиз, актрисага биринчи гал тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max совға қилинганди. вайнер уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

«Кимгадир олдинроқ, кимгадир кейинроқ берилади. Ҳаммаси вақти соати билан бўлади. Мени сийлабсиз. Сизни Аллоҳ сийласин», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Тиктокер Паризодага мухлисларидан бири 24 млн сўмлик бриллиант совға қилганди. Паризода машинада ўтирган пайтида совғани очган. Видеода узукнинг нархи 24 миллион сўм деб ёзилганини ва у 750 «пробали» эканини кўриш мумкин. Шунингдек, у 6,56 граммни ташкил қилади.

«Қаранг совға келди. Нархи 24 миллион сўм. Бриллиант. Раҳмат», — дейди Паризода.