Янгиликлар

Муяссар Бердиқулова гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Бу ҳақда Шаҳноза Отабоева маълум қилган

Муяссар Бердиқулова гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Актриса Муяссар Бердиқулова гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирди.

Бу ҳақда унинг дугонаси Шаҳноза Отабоева маълум қилган. Актриса ушбу видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаган. Муяссар Бердиқулова ҳам бошқа ҳамкасблари сингари Ҳабил Қафаровда операция қилдирган.

Шаҳноза Отабойева Муяссар Бердиқулованинг аҳволи ҳозирда яхши эканини айтган. Актриса юришни ҳам бошлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahnoza_Otaboyeva🇺🇿 (@shahnoza_otaboyeva_official_)

Аввалроқ Шаҳноза Отабоева ҳам чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирганди. Шаҳноза Отабоевани ҳам Зуҳра Солиева ҳамда Феруза Жуманиёзовага шифокорлик қилган Ҳабил Қафаров операция қилган. Хонанда жарроҳлик амалиёти қилдириш учун бир йил ўйлаганини айтди.

«Сизга ишонаман. Ихлос билан келдим. 1 йил давомида ўйлаб ва барибир ўзингизга келдим. Бошқа йўли йўқ. Худо хоҳласа яхши бўлади. Қўлингиз дард кўрмасин», — дейди у.

Шунингдек, хонанда операциядан сўнг аҳволи яхши эканини маълум қилди. У ҳеч қандай оғриқ сезмаётганини таъкидлади. Шаҳноза Отабоева ўзига ўхшаб ортиқча вазндан қийналаётган аёлларга жарроҳлик амалиётини тавсия қилди.

«Ассалому алайкум, азизларим, меҳрибонларим. Мен наркоздан ўзимга келдим. Жуда ҳам яхшиман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шифокор Ҳабилнинг қўли жуда енгил экан. Умуман оғриқ йўқ. Ошқозоним сал оғрияпти. Бу унчалик муаммо эмас. Азизлар, барчага хайрли кеч. Мендан ҳол-аҳвол сўраган ҳаммага раҳмат. Ҳозир реанимация хонасидаман. Худо хоҳласа эртага палатага ўтаман. Оғриқларим йўқ. Ҳаммага тавсия қиламан. Дори ёки майда нарсаларни йиғиштиринг. Бутун умрга бу вазндан қутулайлик. Мен ҳам тўғри қарор қилдим. Жуда ҳам енгилман. Ҳеч нима сезганим йўқ. Менга кўпчилик direct’дан ёзибди. Бугун сал карахтман. Шунинг учун жавоб ёзолмаяпман», — дейди хонанда.

Хонанда Ҳосила Раҳимова ҳам ҳамкасбларидан ортда қолмаган ҳолда, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганди. Хонанда бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 13 йил аввал ўғлини дунёга келтирган вақтда туғруқдан чоклар қолган ва бу чоклар уни мунтазам қийнаб келган. Мазкур операция ёрдамида хонанда чоклардан ҳалос бўлган.

«Азизлар, дарҳақиқат туғруқдан кейин қолган чандиқлар ҳар доим тинчимни бузар эди. Шуни жарроҳлик йўли билан тўғрилайман деган фикр бўларди. Орадан 13 йил ўтди, бу йил қилишга жазм қилдим. Бу борда жарроҳлар учун танлов қилдим. Улар орасидан Миршод Абдуллаевни танладим», — дейди хонанда.

Уни даволаган шифокорнинг таъкидлашича, Ҳосила Раҳимованинг соғлиғи ҳозирда яхши ва ўзини яхши хис қилмоқда.

«Ҳосила опамнинг операцияларига бугун уч кун бўлди. Унда туғруқдан кейинги чандиқлар бор эди. Шуни пластик жарроҳлик йўли билан йўқ қилиб бердик. Бугун ўзларини ҳис қилишлари яхши», — дейди уни даволаган шифокор.

Хонанда Лола ҳам ошқозонини операция қилдирган. Хонанда бу ҳақда ўз саҳифасида маълум қилган. Лоланинг таъкидлашича, уч маротаба туғруқдан сўнг операцияга муҳтож бўлган. Икки йил давомида жуда кўп шифокорлар билан маслаҳатлашган.

«Уч туғруқдан сўнг менга маммопластика керак бўлди. Икки йил давомида мен ўз шифокоримни қидирдим, ўнлаб клиникаларга бордим, кўплаб таниқли жарроҳлар билан маслаҳатлашдим, кўплаб мақолалар ўқидим, ҳақиқий шифокорни учратмагунча жуда ўйландим ва шубҳаландим. Тимур Ҳайдаров, сизга ва жамоангизга катта раҳмат», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)