Янгиликлар

Муваффаққиятсизликдан миллионлаб мухлисларгача: Керем Бюрсиннинг кинодаги фаолияти ҳақида

Актёр таниқли актриса Эрик Робертс билан бир фильмда суратга тушган

Муваффаққиятсизликдан миллионлаб мухлисларгача: Керем Бюрсиннинг кинодаги фаолияти ҳақида

Дунёга машҳур туркиялик актёр Керем Бюрсиннинг кинодаги фаолияти муҳокамали мавзулардан бирига айланган.

«Эшигимни сен қоқ» сериали юлдузи Керем Бюрсиннинг ҳаётини миллионлаб мухлислар кузатиб боради ва у турк кино оламининг энг муваффақиятли актёрларидан бири ҳисобланади. Унинг деярли барча лойиҳалари дунёга машҳур бўлган ва продюсерлар ҳам актёрнинг лойиҳалардаги иштирокидан жуда катта манфаат кўрган.

Бироқ, актёр бу ҳолатга келгунга қадар анча йўлни босиб ўтган, масалан, Керем Бюрсин иштирокидаги 2010 йилда суратга олинган «Акулосминог» сериалида таниқли актриса Эрик Робертс билан бош ролни ижро этган. Фильм турли муҳокамаларга сабаб бўлган ва кинорейтингда 10 баллдан 3,2 балл олган.

Керем Бюрсин ўзининг илк ролларидан уялади. Актёрнинг таъкидлашича, у ҳаётининг бу қисмини «катта хато» деб билади. Бу унинг катта фильмлардаги илк тажрибаси бўлса ҳам, актёр таниқли актриса Эрик Робертс билан бирга роль ўйнашга муваффақ бўлган.

Аввалроқ Ҳандедан кейин Керем Бюрсиннинг янги севгилиси ким бўлиши тахмин қилинган эди.

Ҳандедан кейин Керем Бюрсиннинг янги севгилиси ким бўлиши тахмин қилиндиМаълум бўлишича мухлислар актёрнинг собиқ севгилиси Серенай Сарикая билан муносабатларини давом эттириш эҳтимоли борлигини айтган, бироқ актриса ҳозир бошқа актёр билан яхши муносабатда экани маълум бўлган. Туркиялик мухлислар Керемнинг Сернай Сарикая билан ярашишига умид билдирган, актёрнинг италиялик мухлислари Тwitter’да актрисалардан воз кечиб содда ва меҳрибон қиз топиши кераклигини айтган.

Ундан ташқари Керем Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилган эди.

Карим Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилди

Жуфтлик 2021 йилнинг баҳорида тўйини ўтказиши ҳақида оммага маълум қилган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уларнинг ажралиб кетгани ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида Ҳанде Эрчел билан муносабатлари ва нима учун унга уйланмагани ҳақида гапирди. Унинг Ҳанде Эрчел билан турмуш қуриши учун ҳали узоқ вақт борлигини, Ҳанде Эрчелнинг феъл-атвори актёрга тўғри келмагани сабаб унга уйланмаслигини, ҳозир уйланиш ҳақида умуман ўйламаётганини маълум қилган.

«Ҳанде билан бундай муносабатда бўлишимга анча вақт керак. Ҳозирча уйланиш ҳақида режаларим йўқ. Унинг феъл атвори менга тўғри келмайди, умуман олганда ҳозир уйланиш ҳақида ўйлаётганин йўқ», — дейди Карим Бюрсин.

Маълумот ўрнида, Карим Бюрсин «Эшигимни сен қоқ» сериалида Ҳанде Эрчел билан бирга роль ижро этган ва шу сабаб дунёнинг 85 та мамлакатида машҳурликка эришган. Улар муносабатлари ҳақида сериал премьерасидан сўнг маълум қилган эди.