Янгиликлар

Муножот Алимбоева ҳарбий эрини қандай қилиб актёрликка олиб киргани ҳақида гапирди

У турмуш ўртоғи билан ҳинд киноларининг мухлиси эканини айтди

Муножот Алимбоева ҳарбий эрини қандай қилиб актёрликка олиб киргани ҳақида гапирди

Актриса Муножот Алимбоева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида асл касби ҳарбий бўлган турмуш ўртоғи актёрликка қандай ўтгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, иккаласи ҳам ҳинд фильмларининг ишқибози. Актриса улар ҳинд киноларидаги қўшиқларга рақсга тушишини айтди. Шунингдек, Муножот Алимбоева эри уни қизғонишини шу сабабли суратга олиш майдончаларига бирга боришини таъкидлади.

«Ҳинд киноларининг мухлисимиз. Уларни ашуласи бўлиб қолса, биз чиқиб рақсга тушамиз. У актёрлар ҳам қолиб кетади. Болаларимиз бизни томоша қилишни бошлайди. Ҳаттоки, телефонда бизни видеога олишни бошлайди. Уларни қилган ҳатти-ҳаракатини ўзидан ҳам аъло қилиб бажарамиз. Мени қизғониб ҳамма кўрсатувларда, ʼсъёмка’ларда олиб юрди, — дейди актриса.

Шунингдек, у қайсидир кинода эпизод ролга тушадиган актёр келмай қолса, турмуш ўртоғини шу ролга таклиф қилишганини айтди. Шу билан бирга, актриса «Dam shou» кўрсатувида ҳомиладорлигида иштирок этганини ҳамда ўша пайти сакраб ўйнаганини таъкидлади.

«Эпизод ролларда ўйнайдиган актёрлардан кимдир келмай қолади ёки керак бўлиб қолади. Ўша пайтларда ‘Хўжайинингиз мободо шу ролни ўйнаб беролмайдимиʼ деган таклифлар бўлган. Бундан 3-4 йил аввал ‘Dam shouʼ деган кўрсатувимиз бўларди. Ўшанда қорнимда болам ҳам бор эди. Сакраб ўйнасам, саҳндадан қайнонамни қўли чиқиб келган. ʼЎлдираман. Сакрама. Ичида менинг неварам борʼ деган», — дейди у.