Янгиликлар

Муниса Ризаева янги «иномарка» сотиб олди — фото

Хонанда аввалроқ «Mercedes» олишни режа қилганини айтганди

Муниса Ризаева янги «иномарка» сотиб олди — фото

Актриса, хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасида янги «иномарка» сотиб олганини маълум қилди.

У «Mercedes Benz» логотипи туширилган машинада суратга тушган. Бироқ Муниса Ризаева унинг айнан қандай русумли эканини кўрсатмаган. Актриса суратга «Хуш келибсан», деб ёзиб қолдирган. Хонанданинг аввалроқ айтган гапларини инобатга олиб, у «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини олганини тахмин қилиш мумкин. Муниса Ризаевага ушбу «тойчоқ» 156 минг долларга тушган.

«Хуш келибсан», — деб ёзади хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева 156 минг долларлик машина олмоқчилигини айтганди. Муниса Ризаева «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини харид қилишни режалаштирмоқда. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлади. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.

«Гелик менинг олдимга келгунча, ўзимникини минаман. Мен ҳали ҳам Гелендваген 63 ни хоҳлайман. Лекин 5-6 ой кутишга тўғри келади», — дейди актриса.

Шунингдек, хонанда отаси унга 13 ёшида «Mercedes Benz» совға қилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, отаси ҳар чет эл сафарига кетганда, нима совға хоҳлашини сўраган. Хонанда ҳар гал «Mercedes Benz» машинасини айтган. Унга отаси машинанинг ўйинчоғини олиб келиб берган. 13 ёшида эса «Mercedes Benz» совға қилган. Шунингдек, актриса кичкиналигида, жуда эркатой бўлгани такидлади.

«Отам ҳар гал қаергадир кетганида мендан нима хоҳлашимни сўрарди. ‘Менга ‘Mercedes Benz’ машинасини жўнатинг’, дердим. Албатта ўйинчоғини. Улар 13 ёшимда ҳақиқий ‘Мерcэдес’ машинасини совға қилган. Шунинг учун, кичкиналигимдан, жуда эркатой бўлганман», — дейди хонанда.