Янгиликлар

Муниса Ризаева тўйга неча пулга чиқишини айтди — видео

Хонанда вилоятларга чиқиш қимматлигини таъкидлади

Муниса Ризаева тўйга неча пулга чиқишини айтди — видео

Актриса, хонанда Муниса Ризаева YouTube’даги Жаҳонгир Латиповнинг лойиҳасига берган интервьюсида тўйга қанчага чиқишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентда битта тўйга чиқиши 1000 доллар. Вилоятлар узоқ бўлгани учун қиммат бўлади. Хонанда уларга 5000-10 000 долларга чиқишини маълум қилди.

«Тошкентнинг ўзида битта тўйга чиқишни 1000 доллар қилиб қўйганмиз. Вилоятларга тўйга чиқиш 5000 доллардан 10000 долларгача. Вилоятга чиқиш учун 20 дан ортиқ одам билан бораман. Шунинг учун вилоят қиммат», — дейди у.

Аввалроқ Насафий тўйларга қанчага чиқишини айтиб, ойига қанча даромад топишини маълум қилганди. Насафий Тошкентдаги тўй хизматларига 300 долларга чиқади. Вилоятларга эса, 500 доллардан баландга боради. Шунингдек, хонанда тотализатор компанияларнинг рекламаси учун ойига 2000 доллар олади. Хонанданинг Instagram’да реклама нархи 100 доллар.

«Тошкент шаҳарнинг ўзида тўйларга 300 долларга чиқардик, секин энди кўтарамиз. Лекин бу дегани ҳаммага бир хил дегани эмас. Текинга чиққан жойларимиз ҳам бор. Шароитидан келиб чиққан ҳолда, текинга ҳам чиққанмиз. Вилоятда лекин қимматроқ бўлади. Вилоятларга кўпинча чиқмаймиз. Мени Қашқадарёга чақиришади. Бошқа вилоятларга жуда кам чиқаман. Қашқадарёдан Чироқчи, Шаҳрисабзга чақиришади. Ҳар хил бўлади, лекин 500 доллардан баланд. Бир ойда ҳар хил даромад топаман. Уни айтиб бўлмайди. Мен аниқ сумма бўлса, яшириб ўтирмайман. 300 долларга чиқаман қўйган ставкамми айта оламан, лекин қанча топишим ҳар хил бўлади. Менинг пулларим акамда бўлади. Мен шу пайтгача қанча пул келгани ва кетгани бўйича шуғулланмаганман. Ўзим ёнимда пул ҳам олиб юрмайман. Акам қилади ҳаммасини. Бошқа одам билан ишлаётганимда билиб юрардим. Акам қанча бўлишини билади. Ҳаттоки, мен бир ўзим кўчада юрмайман қаерга борсам ҳам акам қилиб беради. Instagram’да реклама қилиш 100 доллар. Ҳозирги кунда тотализатор компаниялар билан ишлаяпмиз. Улар ойига 2000 доллар беради, 8 та сторис бўлади», — дейди хонанда.

Шунингдек, Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳага клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев таклиф қилган. Актёр эса партнёр сифатида Камила Гимандиновани таклиф қилган. Режиссёрнинг таъкидлашича, «Бўлди юрак» ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клип. Муҳаммадали Алиев клипдан 800 АҚШ доллари олганини маълум қилди. Шунингдек, у клипмейкер билан актёрнинг ўзи суратга оладиган лойиҳаларида амалий ёрдам беришига келишган.

«2020 йили клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев Муниса Ризаеванинг ‘Бўлди юрак’ клипига таклиф этди. У билан партнёр борисида бош қотирдик. Шунда Камила Гимандинова билан клипда ҳам суратга тушсакчи, дедим. Бу фикр клипмейкерга ҳам маъқул келди. ‘Бўлди юрак’ клипи ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клиплардан бири ҳисобланади. Ролим мураккаб бўлгани боис гонорарим ҳам анча баланд бўлган. Клипмейкер билан 800 АҚШ долларига келишганмиз. Бундан ташқари, Ҳабибулло ака ўзим суратга оладиган клипларда амалий кўмак беришни ҳам ваъда қилганди. Сўзининг устидан чиқиб, режиссорлигимдаги илк клипни суратга олишимга кўмаклашди. Орадан тўрт ой ўтиб Муниса Ризаева қўнғироқ қилиб яна бир клипига таклиф этди. Муниса Ризаева билан яқин бўлганимиз учун иккинчи таклифни ҳам бажонидил қабул қилдим. ‘Айрилдинг’ клипини Жамшид Ҳожиниёзов суратга олди. Муниса Ризаевани ҳурмат қиламан, мард, самимий инсон», — дейди у.

Азамат Ахроров эса ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтганди. Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, ҳар бир ишлаган киносидан 40-50 минг доллар, баъзида эса кунига 3500 минг доллар фойда қилган. Актёр у ишлаган киноларга 40-50 минг одам тушганини айтди. Шунингдек, у ўша пулга иккита ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.

«Ўтириб яқинда ҳисоблаб чиқсам, ҳар бир кинойимдан 40-50 минг доллар фойда қилганман. Кунига 3500 минг доллар шунчаки топганман. Кинога 40-50 минг одам тушган. Телефон қиларди ‘Азамат пул жўнатяпмизʼ. Майли жўнатинг дердим. Аҳмоқ бўлганман. Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди Азамат Ахроров.