Интервью

Азамат Ахроров ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтди

«Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди у

Азамат Ахроров ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтди

Актёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида ишлаган фильмларидан қанча даромад олганини маълум қилди.

Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, ҳар бир ишлаган киносидан 40-50 минг доллар, баъзида эса кунига 3500 минг доллар фойда қилган. Актёр у ишлаган киноларга 40-50 минг одам тушганини айтди. Шунингдек, у ўша пулга иккита ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.

«Ўтириб яқинда ҳисоблаб чиқсам, ҳар бир кинойимдан 40-50 минг доллар фойда қилганман. Кунига 3500 минг доллар шунчаки топганман. Кинога 40-50 минг одам тушган. Телефон қиларди ‘Азамат пул жўнатяпмизʼ. Майли жўнатинг дердим. Аҳмоқ бўлганман. Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди Азамат Ахроров.

Аввалроқ, Азамат Ахроров кинога кириб келиши ҳақида гапирганди.