Интервью

Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилди

«Ролим мураккаб бўлгани боис гонорарим ҳам анча баланд бўлган», — дейди у

Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилди

Актёр, режиссёр Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» қўшиғига ишланган клипдаги роли учун қанча гонорар олганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳага клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев таклиф қилган. Актёр эса партнёр сифатида Камила Гимандиновани таклиф қилган. Режиссёрнинг таъкидлашича, «Бўлди юрак» ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клип. Муҳаммадали Алиев клипдан 800 АҚШ доллари олганини маълум қилди. Шунингдек, у клипмейкер билан актёрнинг ўзи суратга оладиган лойиҳаларида амалий ёрдам беришига келишган.

«2020 йили клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев Муниса Ризаеванинг ‘Бўлди юрак’ клипига таклиф этди. У билан партнёр борисида бош қотирдик. Шунда Камила Гимандинова билан клипда ҳам суратга тушсакчи, дедим. Бу фикр клипмейкерга ҳам маъқул келди. ‘Бўлди юрак’ клипи ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клиплардан бири ҳисобланади. Ролим мураккаб бўлгани боис гонорарим ҳам анча баланд бўлган. Клипмейкер билан 800 АҚШ долларига келишганмиз. Бундан ташқари, Ҳабибулло ака ўзим суратга оладиган клипларда амалий кўмак беришни ҳам ваъда қилганди. Сўзининг устидан чиқиб, режиссорлигимдаги илк клипни суратга олишимга кўмаклашди. Орадан тўрт ой ўтиб Муниса Ризаева қўнғироқ қилиб яна бир клипига таклиф этди. Муниса Ризаева билан яқин бўлганимиз учун иккинчи таклифни ҳам бажонидил қабул қилдим. ‘Айрилдинг’ клипини Жамшид Ҳожиниёзов суратга олди. Муниса Ризаевани ҳурмат қиламан, мард, самимий инсон», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммадали Алиев яқин дўстини бизнес сабаб йўқотгани ҳақида айтиб берганди. Шу билан бирга, актёр турмуш ўртоғини Камила орқали топганини айтганди.