Янгиликлар

Муниса Ризаева миллион долларлик таклифни рад қилгани ва бунинг сабабини айтди — видео

«У одам бошқа мамлакатдан чиққан», — дейди у

Муниса Ризаева миллион долларлик таклифни рад қилгани ва бунинг сабабини айтди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева YouTube’даги Жаҳонгир Латиповнинг лойиҳасига берган интервьюсида 1 миллион долларлик таклифни рад этганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу таклифни берган инсон бошқа мамлакатда бўлган. У Муниса Ризаева билан кечки овқат қилиш учун 1 миллион доллар беришини айтган. Хонанда эса буни рад этган. Муниса Ризаева 100 миллион доллар берса ҳам, бундай таклифга розилик билдирмаслигини таъкидлади.

«Бир одам бошқа мамлакатдан чиққан. У ‘Муниса Ризайева келиб мен билан кечки овқат ейиши учун 1 миллион доллар бераман’, деган. Шуни эшитганимда жуда хафа бўлганман. Мен енгил хулқ-атворли қиз эмасман-ку. 100 миллион доллар таклиф қилса ҳам рози бўлмайман», — дейди у.

Аввалроқ Муниса Ризаева илк бор уйидаги «иномарка»ларни кўрсатганди. Хонанда ота-онасининг уйида «Lexus Land Cruiser» бор. Уни ким хоҳласа, миниб кетади. Унинг нархи 90 000 долларни ташкил қилади. Шунингдек, Муниса Ризайеванинг отаси «Range Rover» ҳайдайди. Унинг нархи 200 000 доллар. Актрисанинг синглиси Карима эса «Porsche Taycan» минади. Хонанданинг ўзининг ҳозирда «Malibu 2»си бор. Бироқ у «Galendvagen»нинг келишини кутмоқда.

«Бу бизнинг машинамиз. Ким хоҳласа ўша ҳайдаб кетади. ‘Range Rover’ни отам ҳайдаб кетди. ‘Porsche Taycan’ Кариманики. Мен эса бугунги кунда ‘Malibu 2’даман. Мен олдин ‘BMW Х7’ да юрганман. Уни ҳозир сотдик. Ҳозир ‘Galendvagen’ буюртма қилганмиз. Ўшани кутяпман», — дейди хонанда.

Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда битта тўйга чиқиши 1000 доллар. Вилоятлар узоқ бўлгани учун қиммат бўлади. Хонанда уларга 5000-10 000 долларга чиқишини маълум қилди.

«Тошкентнинг ўзида битта тўйга чиқишни 1000 доллар қилиб қўйганмиз. Вилоятларга тўйга чиқиш 5000 доллардан 10000 долларгача. Вилоятга чиқиш учун 20 дан ортиқ одам билан бораман. Шунинг учун вилоят қиммат», — дейди у.