Медиа

Муниса Ризаева илк бор уйидаги «иномарка»ларни кўрсатди — видео

Хонанда ўзи нега «Malibu 2» ҳайдашини ҳам айтди

Муниса Ризаева илк бор уйидаги «иномарка»ларни кўрсатди — видео

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева уйидаги «иномарка»ларни кўрсатди.

Хонанда ота-онасининг уйида «Lexus Land Cruiser» бор. Уни ким хоҳласа, миниб кетади. Унинг нархи 90 000 долларни ташкил қилади. Шунингдек, Муниса Ризайеванинг отаси «Range Rover» ҳайдайди. Унинг нархи 200 000 доллар. Актрисанинг синглиси Карима эса «Porsche Taycan» минади. Хонанданинг ўзининг ҳозирда «Malibu 2»си бор. Бироқ у «Galendvagen»нинг келишини кутмоқда.

«Бу бизнинг машинамиз. Ким хоҳласа ўша ҳайдаб кетади. ‘Range Rover’ни отам ҳайдаб кетди. ‘Porsche Taycan’ Кариманики. Мен эса бугунги кунда ‘Malibu 2’даман. Мен олдин ‘BMW Х7’ да юрганман. Уни ҳозир сотдик. Ҳозир ‘Galendvagen’ буюртма қилганмиз. Ўшани кутяпман», — дейди хонанда.

Муниса Ризайева 29 сентябрь куни ўзига «Malibu 2» машинасини сотиб олганди. Машина 29 cентябрь куни салондан олиб чиқилган. Унга автомобиль билан биргаликда гул ҳам совға қилинган.

«Энди менда ҳам ‘Chevrolet Malibu 2’ бор», — дея хурсанд эканини билдирган Муниса Ризаева.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда автомобилни унинг мухлисларидан бири совға қилгани, ўзи сотиб олмагани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Муниса Ризаева буларнинг барчаси ёлғон эканини қайд этган.

«Кимдир қаердандир менга машинани қайсидир муҳлисим совға қилгани ҳақида хабар тарқатибди. Мен ўзимга ўзим совға қилдим, бунақа совғаларни берадиган отам бор, Худога шукур. Бунақа совғаларни ҳеч кимдан қабул қилмайман. Менда бор ҳамма нарсани ўзим қилганман ва севимли ота-онам қилган», — дейди у.

Шунингдек, у «Galendvagen» сотиб олаётганини ҳам маълум қилганди. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлади. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.

«Гелик менинг олдимга келгунча, ўзимникини минаман. Мен ҳали ҳам Гелендваген 63 ни хоҳлайман. Лекин 5-6 ой кутишга тўғри келади», — дейди актриса.

Муниса Ризаева отаси унга 13 ёшида «Mercedes Benz» совға қилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, отаси ҳар чет эл сафарига кетганда, нима совға хоҳлашини сўраган. Хонанда ҳар гал «Mercedes Benz» машинасини айтган. Унга отаси машинанинг ўйинчоғини олиб келиб берган. 13 ёшида эса «Mercedes Benz» совға қилган. Шунингдек, актриса кичкиналигида, жуда эркатой бўлгани такидлади.

«Отам ҳар гал қаергадир кетганида мендан нима хоҳлашимни сўрарди. ‘Менга ‘Mercedes Benz’ машинасини жўнатинг’, дердим. Албатта ўйинчоғини. Улар 13 ёшимда ҳақиқий ‘Мерcэдес’ машинасини совға қилган. Шунинг учун, кичкиналигимдан, жуда эркатой бўлганман», — дейди хонанда.