Янгиликлар

Муниса Ризаева бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берди — видео

Актриса яхши одамларни саралашга вақти йўқлигини айтди

Муниса Ризаева бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева YouTube’даги Жаҳонгир Латиповнинг лойиҳасига берган интервьюсида бир йилда икки маротаба инсульт бўлгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, қаттиқ касал бўлгани сабаб 3 ҳафта ишга ҳам чиқа олмаган. Шундан сўнг актриса вақтида ухлаш тартибига ўтган. Муниса Ризаева душманлари кўплигини ҳам таъкидлади.

«Мени яхши одамларни саралашга вақтим йўқ. Мени умуман ҳеч нарсага вақтим йўқ. Кўпчилик мендан турмушга чиқмаётганимнинг сабабини сўрайди. Бунинг учун шахсий ҳаётга ҳам вақт топиш керак. Мен ҳозир ўзимга қаттиқ тартиб ўрнатиб олганман. 11 яримда ухлайман. Чунки 3 ҳафта ишга ҳам чиқа олмадим. 1 йил ичида 2 та инсультни бошдан кечирдим. Бизнинг касбимиз жуда ҳам қийин. Шу касбнинг орқасида қанча меҳнат, асаб турибди. Шундай нарсалар бўлиб кетади. Масалан, сизнинг ишингизда 1-2 душманингиз бўлади. Бизда душманлар кўп», — дейди Муниса Ризаева.

Аввалроқ Муниса Ризаева илк бор уйидаги «иномарка»ларни кўрсатганди. Хонанда ота-онасининг уйида «Lexus Land Cruiser» бор. Уни ким хоҳласа, миниб кетади. Унинг нархи 90 000 долларни ташкил қилади. Шунингдек, Муниса Ризайеванинг отаси «Range Rover» ҳайдайди. Унинг нархи 200 000 доллар. Актрисанинг синглиси Карима эса «Porsche Taycan» минади. Хонанданинг ўзининг ҳозирда «Malibu 2»си бор. Бироқ у «Galendvagen»нинг келишини кутмоқда.

«Бу бизнинг машинамиз. Ким хоҳласа ўша ҳайдаб кетади. ‘Range Rover’ни отам ҳайдаб кетди. ‘Porsche Taycan’ Кариманики. Мен эса бугунги кунда ‘Malibu 2’даман. Мен олдин ‘BMW Х7’ да юрганман. Уни ҳозир сотдик. Ҳозир ‘Galendvagen’ буюртма қилганмиз. Ўшани кутяпман», — дейди хонанда.

Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда битта тўйга чиқиши 1000 доллар. Вилоятлар узоқ бўлгани учун қиммат бўлади. Хонанда уларга 5000-10 000 долларга чиқишини маълум қилди.

«Тошкентнинг ўзида битта тўйга чиқишни 1000 доллар қилиб қўйганмиз. Вилоятларга тўйга чиқиш 5000 доллардан 10000 долларгача. Вилоятга чиқиш учун 20 дан ортиқ одам билан бораман. Шунинг учун вилоят қиммат», — дейди у.