Янгиликлар

«Муҳташам юз йил» юлдузи севгилиси билан ажрашганидан сўнг бокс билан шуғулланаётгани маълум бўлди

«Озиш ва тинчланишнинг ажойиб усули», — дейди у

«Муҳташам юз йил» юлдузи севгилиси билан ажрашганидан сўнг бокс билан шуғулланаётгани маълум бўлди

Машҳур турк актрисаси Ҳанде Догандемир севгилиси Онур Туна билан ажрашганидан кейин бокс билан шуғулланаётгани айтилди.

Хабарларга кўра, актриса Туркиянинг Кадикўй спорт мажмуасида бокс бўйича сабоқ олмоқда. Унинг сўзларига кўра,  актриса илгари бу спорт турини яхши кўрган, аммо суратга олиш майдончасидаги оғир иш туфайли уни бир муддат тарк этган. Актриса, шунингдек, спорт стрессни енгиллаштирадиган ажойиб восита эканиини ва антидепрессантларга қараганда спорт яхшироқ таъсир қилишини таъкидлади.

«Озиш ва тинчланишнинг ажойиб усули», — дейди у.

Журналистларнинг таъкидлашича, турк юлдузлари орасида бокс аста-секин трендга айланиб бормоқда: яқинда Керем Бюрсин, Мелисса Денгел ва Пелин Карахан рингга чиққан. Юлдузлар бокснинг уларга берган натижасидан хурсанд эканини айтган.

Маълумот учун, Ҳанде Догандемир 1985 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилган. У актрисаликдан ташқари телебошловчиликда ҳам фаолият юритади. Унинг ҳеч қайси роли «Муҳташам юз йил» сериалидаги Турхан Султон образидек муваффаққиятли чиқмаган. Актриса «Севги менинг ҳаётимда», «Февраль» сериалларида «Ҳаммаси севгидан», кинокартинасида суратга тушган.