Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаеванинг Фатҳулла Маъсудов билан тушган сурати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

«Иккинчи отамдек инсоним», — дейди актриса

Муқаддас Саъдуллаеванинг Фатҳулла Маъсудов билан тушган сурати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

Актриса Муқаддас Саъдуллаева 1 февраль куни марҳум поччаси Фатҳулла Маъсудов билан тушган суратини эълон қилди.

У суратда поччасининг юзидан ўпиб турган бўлган. Бу эса жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Обуначилар почча ҳам номаҳрам ҳисобланишини таъкидлаган. Актриса эса Фатҳулла Маъсудов иккинчи отаси кабилигини айтган.

«Сўнгги эсталик фотолардан бирини топиб олдим. Менинг иккинчи отамдек азиз инсоним, поччажоним мехрибоним жойлари жаннатда бўлсин.Абдуллоҳ Ин ша Аллоҳ отасини ўрнини босадиган, халқ суйган санъаткор бўлсин. Яқинларимизни борида қадрлайлик, эртанги кунимиз қандай бўлиши фақатгина яратганга аён», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов поччаси Фатҳулла Маъсудовдан рашк қилгани ҳақида айтиб берганди.

Унинг сўзларига кўра, Йигитали Мамажонов билан турмуш қурганини поччаси Фатҳулла Маъсудовдан яширган. Актриса турмуш ўртоғи шуни хоҳлаганини айтди. У поччаси билан хизмат сафарига кетмоқчи бўлганида эри рашк қилгани ҳақида гапирди.

«Биринчи турмуш қурганимизда ҳали яқин атрофдагилар билмасди. Фақат ота-онамиз биларди. Ҳаттоки, поччамга ҳам айтилмаганди. Опам биларди лекин турмуш ўртоғим ҳеч ким билмай турсин деганди. Ўша пайти биз Фатҳулла поччам билан Самарқанд ёки Андижонга хизмат сафарига кетганмиз. Барибир эркак кишида озгина рашк қилган. ‘Поччангиз бўлса, нима қилибди? Барибир эркакку’ деган. Ҳали поччам қандай инсон эканини билмаганди. Йўлда кетаётганимизда насиҳат қилганди поччам. Шунда овозини ёзиб олганман ва турмуш ўртоғимга жўнатганман. Шундан кейин унинг фикри тамоман ўзгарган», — дейди актриса.