Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева жонлантириш бўлимидаги отасининг соғлиғи ҳақида йиғлаб гапириб берди — видео

Актриса кузатучиларидан дуо қилиб туришини сўраган

Муқаддас Саъдуллаева жонлантириш бўлимидаги отасининг соғлиғи ҳақида йиғлаб гапириб берди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида жонлантириш бўлимидаги отасининг соғлиғи ҳақида йиғлаб гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, отаси Лутфулла Саъдуллаевнинг аҳволи яна ҳам оғирлашган. Актриса бугун ўзининг ҳам аҳволи яхши бўлмагани сабабли рўза тута олмаган. Муқаддас Саъдуллаева отасининг ҳолидан хабар олиш учун кетишини айтди.

«Илтимос, дуоларни тўхтатманг. Отамнинг ҳолати яна ҳам оғирлашибди. Фақатгина Аллоҳдан умид қиляпмиз. Рамазон ойи бошлангандан бери рўза тутаётгандим. Лекин бугун ҳолатим унча яхши эмас. Шунинг учун рўза тута олмадим. Аллоҳ ўзи кечирсин. Охирида қўшиб тутиб бераман. Ҳозир яна олдига кўргани кетяпмиз», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Лутфулла Саъдуллаев 4 апрель куни жонлантириш бўлимига тушиб қолганди. Бу ҳақда қизи актриса Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кеча аҳволи яхши бўлган. Бироқ 4 апрель, душанба куни жонлантириш бўлимига ётқизилган. Актриса барчадан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган.

Муқаддас Саъдуллаева 6 апрель куни отасининг жонлантириш бўлимидаги ҳолатидан видеони эълон қилганди.

Муқаддас Саъдуллаева видеони ўз саҳифасига жойлаган. Шунингдек, барчадан отаси ҳақига дуо қилишни илтимос қилган, дуо қилаётганларга эса миннатдорлик билдирган.