Янгиликлар

Лутфулла Саъдуллаев жонлантириш бўлимига тушиб қолди — видео

Бу ҳақда актриса Муқаддас Саъдуддаева маълум қилди

Лутфулла Саъдуллаев жонлантириш бўлимига тушиб қолди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев жонлантириш бўлимига тушиб қолгани маълум бўлди.

Бу ҳақда қизи актриса Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кеча аҳволи яхши бўлган. Бироқ 4 апрель, душанба куни жонлантириш бўлимига ётқизилган. Актриса барчадан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган.

«Илтимос, меҳрибонларим, отажоним учун дуо қилинг. Ҳозирда жонлантириш бўлимидамиў. Аллоҳ умрларини зиёда қилсин», — дейди Муқаддас Саъдуллаева