Янгиликлар

Лутфулла Саъдуллаевнинг жонлантириш бўлимидаги ҳолатидан видео эълон қилинди — видео

Видеони Муқаддас Саъдуллаева жойлаган

Лутфулла Саъдуллаевнинг жонлантириш бўлимидаги ҳолатидан видео эълон қилинди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева отаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лутфулла Саъдуллаевнинг жонлантириш бўлимидаги ҳолатидан видео эълон қилди.

Муқаддас Саъдуллаева видеони ўз саҳифасига жойлаган. Шунингдек, барчадан отаси ҳақига дуо қилишни илтимос қилган, дуо қилаётганларга эса миннатдорлик билдирган.

«Меҳрибоним, Аллоҳим, шу улуғ кунларда ўзинг отажонимга шифо бер. Азиз отажоним учун дуо қилаётганлардан Аллоҳ икки дунё рози бўлсин», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев жонлантириш бўлимига тушиб қолгани маълум бўлганди. Бу ҳақда қизи актриса Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 3 апрель куни аҳволи яхши бўлган. Бироқ 4 апрель, душанба куни жонлантириш бўлимига ётқизилган. Актриса барчадан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган.

«Илтимос, меҳрибонларим, отажоним учун дуо қилинг. Ҳозирда жонлантириш бўлимидамиў. Аллоҳ умрларини зиёда қилсин», — дейди Муқаддас Саъдуллаева