Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева нега Фатҳулла Маъсудов унга иккинчи ота ҳисобланишини айтди

Марҳум актёр унинг опасига уйланган

Муқаддас Саъдуллаева нега Фатҳулла Маъсудов унга иккинчи ота ҳисобланишини айтди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева нима сабабдан Фатҳулла Маъсудов унинг иккинчи отаси эканлигини айтди.

Муқаддас Саъдуллаеванинг сўзларига кўра, Фатҳулла Маъсудов ва опаси у туғилишидан икки йил аввал турмуш қурган. Жиянлари ундан катта. Чақалоқлигида ота-онасининг суратга олиш ишлари чиқиб қолган вақтда опаси она сутини берган.

«Туғилишимдан икки йил аввал турмуш қуришган. Жиянларимнинг икки нафари мендан катта. Чақалоқлигимда ота-онамнинг суратга олиш жараёнлари чиқиб қолганда опам ва поччамнинг бағрига ташлаб кетишарди. Опам эмизиб поччам билан фарзандларидек катта қилган», — дейди актриса.