Янгиликлар

Муқаддас Холиқова янги машина харид қилди — видео

Актриса олдин «Captiva» ҳайдаган

Муқаддас Холиқова янги машина харид қилди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова янги автомобиль харид қилганини маълум қилди.

Бу ҳақда актрисанинг қизи Зебинисо Эргашева Instagram саҳифасида маълум қилган. У онасининг машина харид қилаётгани, уни ҳайдагани акс этган лаҳзаларни кузатувчилари билан бўлишган. Муқаддас Холиқова оқ рангли «Malibu» сотиб олган. Зебинисо Эргашева онаси олдин «Captiva» бошқарганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Зиннура 40 минг долларлик машина сотиб олганди. У қора рангли «Malibu Premier» харид қилган. Актриса хурсандлигидан йиғлашни ҳам, кулишини ҳам билмаётганини айтди. У барча ният қилганларга шундай автомобиль олишни тилаган. Хонанда машинасига ўтиргач, йиғлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дурдона Қурбонова янги машина сотиб олганди. Актрисанинг дугонаси Мавлуда Ҳикматова Instagram саҳифасида видео эълон қилган. У ҳамкасбини янги машина билан табриклаган. Дурдона Қурбонова Мавлуда Ҳикматовага ҳам шу каби автомобиллар олиш насиб қилишини тилаган. Маълум бўлишича, хонанда Хитойда ишлаб чиқариладиган «Hongqi» автомобилини харид қилган.

Шунингдек, инстаблогер «Гентра»сини сотиб, янги машина олган. Инстаблогер анчадан бери автомобилини ўзгартиришни ният қилганини айтди. Тиктокер буни кейинги йилларга мўлжаллаган бироқ янги машина олиш 1 ой ичида ўзидан-ўзи ҳал бўлган. У «Gentra»ни «Malibu»га ўзгартирган.

«Мана сизларга айтмоқчи бўлган янгилигим. Анчадан бери машинамни алмаштиришни ният қилгандим. Кейинги йилларга мўлжаллагандим лекин бу ой ўзидан-ўзи бўлиб кетди», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шейха 🤤 (@1bonamur)