Янгиликлар

Муниса Ризаеванинг «ўғли» илк бор онасини кўрсатди — видео

Улар 8 мартга бағишланган кўрсатувда биргаликда чиққан

Муниса Ризаеванинг «ўғли» илк бор онасини кўрсатди — видео

Ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаеванинг «ўғли» сифатида танилган митти вайнер Эрали илк бор онасини кўрсатди.

Вайнер онаси билан биргаликда кўрсатув суратга олиш жараёнига келган. Улар Амирхон Умаровнинг шоусида иштирок этган. Шоунинг 8 март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган сони суратга олинган.

Шоуга бошқа машҳур блогер, актриса, актёрлар ҳам онаси билан биргаликда ташриф буюрган. Хусусан, Малика Равшанова ҳам келган. Хонанда «Бу менинг онам» таронасини куйлаган вақтда Эралининг онаси йиғлаб юборган.