Янгиликлар

Миллиард марта тингланган: 2021 йилнинг энг машҳур хонандаси кимлиги маълум бўлди

Ғолиб номи «Chart Data» томонидан Тwitter'да эълон қилинган.

Миллиард марта тингланган: 2021 йилнинг энг машҳур хонандаси кимлиги маълум бўлди

Мусиқа оламида 2021 йилнинг энг машҳур хонандаси ким экани аниқ бўлди.

Стриминг хизматларида таниқли рэпер Дрейкнинг қўшиқлари 8,6 миллиард мартā тингланган. У Billboard Мusic Awards’нинг 27 йўналишида рекорд ўрнатган. Дрейк 2021 йилнинг энг машҳур хонандаси деб тан олинди. У тингловларчилар сони жиҳатидан машҳур хонандалар Канье Уэст, J.Cole ва Тylerни ортда қолдирди. Ғолиб номи Chart Data томонидан Тwitter’да эълон қилинган. Тингланган мусиқаларнинг 131 тадан 1 таси санъаткорга тегишли.

Рэпернинг «Certified Lover boy» альбоми 2021 йилдаги ягона йирик нашр бўлиб, у икки марта платинага сазовор бўлди. У шунингдек, Аpple music ва Spotify’нинг стримингида рекорд ўрнатган. Ҳозир 35 ёшда бўлган рэпер Billboard Мusic Awards’нинг 27 та мукофотига эга, бу эса мукофот олувчилар учун мутлақ рекорд.

Эслатиб ўтамиз, «Тhe Weeknd» нинг янги клипи 7,7 миллион марта кўрилган. Хонанданинг «Sacrifice» қўшиғига ишланган янги клипи уч кун ичида YouTube каналида деярли 430 000 та «like» тўплаган.

Шунингдек, унинг акулалар ҳақидаги қўшиғи YouTube’да 10 миллиардга яқин кўрилгани айтилган. Ушбу мусиқа 2016 йил июнь ойида чиқарилган ва 2020 йил ноябрь ойида мусиқа «Энг кўп кўрилган видео» сифатида «Гиннеснинг рекордлар» китобига кирди.