Янгиликлар

Марьям Тиллаева Гулнора Каримованинг қизи билан нега 10 йил гаплашмаганини айтди — видео

Алоқа узилганида у қаттиқ хафа бўлган

Марьям Тиллаева Гулнора Каримованинг қизи билан нега 10 йил гаплашмаганини айтди — видео

Лола Тиллаеванинг қизи Марьям Тиллаева Гулнора холасининг қизи Имон билан салкам 10 йил гаплашмаганининг сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Имондан 6 ёки 7 ойга кичик. Оналари алоқани тўхтатгунча улар яхши дугона бўлган. Кейинчалик алоқалар узилган, у бундан жуда хафа бўлган.

«Шарқда ҳурмат ва муносабатлар турли даражада. Ҳозир гап ота-онам ҳақида эмас, балки менинг холамнинг қизи Имон билан муносабатим ҳақидадир. Сиз менимча Instagram’даги оҳирги постимни кўрдингиз, у ерда Имон билан бирга тушганмиз. Имон ҳақида кўпроқ маълумот бермоқчиман, агар сиз Ўзбекистондан бўлмасангиз тушунмайсиз. Менинг опам Имон 23 ёш, у мендан 6 ёки 7 ойга катта. Яъни у 22 ёки 23 ёшда, 1997 йилда туғилган. Шундай вазият бўлган, яъни у гоҳ Швецарияда бўлган. Биз бобомникига келиб бирга вақт ўтказганмиз. Бизнинг оналаримиз алоқаларни тўхтатгунча, у менга яхши дугонадай бўлган. Шунда биз оналаримизнинг гапига кўра гаплашишни тўхтатдик. Менга бунинг сабабини тушунтиришмаган, Имонга қандайдир изоҳ беришган. Аммо мен шунчалик хафа бўлганманки, чунки опам (Имон) бор бўлиб у ҳақида ҳеч нима билмасдим. Ва орадан кўп йиллар ўтиб алоқа ўрнатиш мен учун жуда ажойиб бўлди. Тўғри, Instagram пайдо бўлганидан кейин, 2-3 йил олдин уни кузатишни бошладим. Мен учун бу қизиқ эди. Бир неча йилдан сўнг телефон орқали мулоқот қилганимизада, шунча йил ўтиб ҳеч нарса ўзгармаганини сездим. Кўришганимизда кўп овқатландик ва чунки орада ўтган 9 йил бўлиб, бир биримизга айтадиган гапларимиз бор эди. Унда осон бўлмаган вазияти бор, ўйлайманки Имон бу ҳақда қачондир сизга айтиб беради. Аммо у ҳаётини кўп қисмини катта одамларнинг масалалари, муаммолари билан ўтказиб юборган. Мен унинг шу вақтлaрни ўтқaзганидан, ўша вазиятда у билан гаплашиб турмаганимдан жуда хафаман. У яхши одам. Орадан анча вақт ўтди, менда эса шундай тассурот борки гўё биз яна бобомнинг ҳовлисидамиз. Гольф машинасида сайр қилаяпмиз, чунки бобомнинг дачаси катта ҳудуд ва у ерда барча неваралар минадиган гольф машинаси бўлган. Биз уни ҳайдардик, кўплаб ширинликлар еярдик, чунки бобом бизни жуда эркалатарди. Чунки бизнинг оналаримиз қаттиққўл, чиройли бўлиб, қизларининг семириб кетишини хоҳламасди. Аммо биз, нимани рухсат бермасалар ўшани хоҳалагандай эдик. Мен ва Имон жудаям кўп овқат ейдиган бўлгандик. У жудаям яхши қиз. Мен у билан шунча йил ўтиб , тил топишиб, алоқа қилганимдан хурсандман. Шундай экан, оилада кимдир билан гаплашмайдиган вазият ёки оилангиз бир бирини хафа қилса, мен сизга айтамaн бу унга арзимайди. Чунки, вақт ўтиб, йиллар келади ва сиз нима учун мен у одам билан гаплашмайман, нега унинг контакти, алоқа, дўстлик менда йўқ деб ўйлайсиз. Хафачилик ўз йўлига, чунки у инсоний муносабат ҳисобланади. Агар сизнинг ҳаётингизда шундай ҳолатлар бўлган, ёки маслаҳат бермоқчи бўлсангиз сиз stories’га қўйиб белгилашингиз мумкин, яъна билмадим. Биласизми нимага, чунки сизни нима ўйлаётганингиз ва нима бўлганини билишингизни хоҳлардим», — дейди Марьям Тиллаева.

Аввалроқ Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, пойига гул қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Имoн Каримова ўзининг саҳифасида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, пойига гул қўйгани акс этган фотоларни жойлаган. Шунингдек, Самарқанд у учун муҳим шаҳар эканини айтган.

«Самарқанд мен учун муҳим шаҳар. Унда тарих, маданият, санъат, қадриятлар мужассам. Узоқ муддатдан сўнг илк бор бу ерга келганимдан сўнг мен Самарқанднинг фақат ўзигагина хос бўлган муҳитини севиб қолдим. Бобом ҳар доим бу гўзал шаҳар ҳақида ва ўзи улғайган жойлар: ҳар куни Регистон орқали мактабга борган ерлари ҳақида гапирарди. У биларди ва билганларини улашишни ёқтирарди, энг муҳими эса уни тинглаш доим қизиқ бўлган. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда бу ерга қайтаман. Бу ерда мен ўзимни ҳотиржам ҳис қиламан», — дейди Иман Каримова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Iman Karimova (@iman.k17)

Бундан ташқари Гулнора Каримованинг қизи илк бор севган йигитини кўрсатган эди.

Иймона Каримова суратни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаган. Обуначилар жуфтликнинг бир-бирига жуда мос эканини таъкидлаган ва уларга бахт тилаб изоҳ қолдирган. Унинг ўзи эса севгилисининг ёқимтой экани ҳақида ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Iman Karimova (@iman.k17)


«Мен ёқимтой болани учратдим», — деб ёзади Иймона Каримова ўз постида.

Бундан ташқари, Марьям Тиллаева ҳам уларга бахт тилаган.