Янгиликлар

Максим Галкин тез кунда ҳаётида қувончли воқеа бўлишини айтди — видео

Актёр бу ҳақда Instagram'даги саҳифасида маълум қилган

Максим Галкин тез кунда ҳаётида қувончли воқеа бўлишини айтди — видео

«Россия примадоннаси»нинг турмуш ўртоғи актёр Максим Галкин март ойининг бошида бўлиб ўтадиган ҳаётидаги қувончли воқеа ҳақида гапирди.

Унинг айтишича Финляндия ва Эстонияда коронавирус чекловлари туфайли бекор қилинган концерт дастурлари бўлади. Актёр бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)


«Азиз томошабинларим. Ниҳоят, март ойининг бошида Финляндия ва Эстониядаги концертларим бўлиб ўтади. Мен сизларни кутаман, ниҳоят сизларни кўраман ва хурсанд бўламан», — дейди Максим Галкин.

Аввалроқ Максим Галкин турмушда нима мумкин эмаслигини айтган эди.

Максим Галкин турмушда нима мумкин эмаслигини айтди

У Instagram’даги саҳифасида мухлислари билан суҳбатлашиш учун сўровнома ўтказган. Унинг мухлисларидан бири турмушда аёл кишидан пул тежаш мумкинми деб сўраган, актёр эса бунинг мумкин эмаслигини айтган ва гуноҳ эканини таъкидлаган.

Шу билан бирга Максим Галкин талабалик даврида қанча гонорар олганини маълум қилган эди.

«Россия Примадонна»сининг турмуш ўртоғи Максим Галкин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида талабалик даврида қанча гонорар олгани ҳақида гапирганди. У бундан 22 йил аввал Россия театрларининг бирида фаолият олиб борган. Максим Галкин 1999 йилниннг декабрь ойигача метрода юрганини, сабаби у олган 3000 доллар гонорар пули яшаши, кийинишига етмаганини айтди.

«Мен 1999 йилнинг декабрь ойигача метрода театрга бориб келардим. У ердан олган гонорарим яшашим ва кийинишимга зўрға етарди. Талабаликда олган гонорарим 3 000 доллар бўлган», — дейди Максим Галкин.

Алла Пугачёва ва Максим Галкин шу йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлади. Маълумот учун, Алла Пугачёва 2011 йилда актёр Максим билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.

Ундан ташқари Максим Галкин ўғлини биринчи марта саҳнага олиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Максим Галкин Россиянинг «Первый» канали орқали эфирга узатиладиган «Две звезды. Отцы и дети» кўрсатувида биринчи марта ўғлини саҳнага олиб чиқди ва улар дунёга машҳур француз таронаси «Non, Je Ne Regrette Rien»ни ижро этди. У ўғли билан куйлаган қўшиқни Instagram’даги шахсий саҳифасига ҳам жойлаган. Илк бор катта саҳнага чиққан Гарри Галкиннинг вокал йўналишдаги қобилияти ва французча сўзларнинг маромида талаффуз этиши залдаги томошабинларни ва ҳакамларни лол қолдирди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан бири машҳур хонанда Игорь Крутой ота ва болани бирга саҳнада кўришидан мамнунлигини ва унинг бу соҳада қобилияти борлигини айтиб ўтган.

«Гарри ҳақиқатдан ҳам истеъдодли, биз сизларни бирга саҳнада кўришдан мамнунмиз. Ажойиб куйладингиз», — дейди Игорь Крутой.