Янгиликлар

Майкл Жексоннинг синглиси акаси уни ҳақорат қилганини айтди

Поп қироли уни вазни туфайли ҳақорат қилган

Майкл Жексоннинг синглиси акаси уни ҳақорат қилганини айтди

Хонанда Жанет Жексон ўзи ҳақидаги янги ҳужжатли фильмда акаси Майкл Жексон уни ҳақорат қилганини айтди.

Унинг айтишича, 1970 йилларда «Good Times» ситкомида бош рольни ижро этганидан кейин ортиқча вазн муаммолари бошланган. Жанет Жексон ҳаётидаги кўп муаммолар шон-шуҳрат билан боғлиқлигини қўшимча қилди. Майкл Жексоннинг синглиси ҳам хонандаликда фаолият юритади. У акаси уни ортиқча вазни туфайли ҳақорат қилганини, аммо бироз хафа бўлганини айтган.

«У кулиб юборди, мен ҳам кулдим, лекин ичимда бироз хафа бўлдим. Агар кимдир сизни семиз деб айтса, бу сизга таъсир қилади», — деб тан олди хонанда.

Жанет Жексоннинг сўзларига кўра, фамилияси туфайли унга кўп эътибор қаратилган, айниқса акаси билан боғлиқ суд жараёнлари бўлганда. Хонанда ҳақоратларга эътобор қаратмай, Майкл Жексонни қўллаб-қувватлашни хоҳлаётганини айтган.

Маълумот учун, Жанет Жексон 1966 йил 16 майда туғилган. У етти ёшида саҳнага чиққан ва тўққиз йил ўтгач, ўзининг биринчи шартномасини имзолаган. «Control» (1986) альбоми унга бутун дунё бўйича шуҳрат келтирди. Жанет Жексоннинг замонавий поп мусиқаси тарихидаги энг кўп сотилган эстрада ижрочиларининг мусиқалари қаторида туради.

Аввалроқ Майкл Жексоннинг ўғли илк марта отаси ҳақида гапирган эди.

У айнан Хеллоун байрами арафасида оиласи билан кечган хотираларни ёдга олиб, оиласи яшайдиган уйни узоқ тарихга эга студия эканини, унда отаси инcонларга манзур келадиган ижод намуналарини яратишини айтган. Бундан ташқари Бижи Жексон саънатга қизиқиши ва бу соҳага киришини маълум қилган.

«Бизнинг уйимиз фақатгина уй бўлиб қолмай узоқ тарихга эга студия ҳам эди, унда отам инсонларга манзур бўла оладиган ва фойда келтирадиган ижод намуналарини яратар эди. Бу унинг ҳамма нарсаси эди»,— дейди Бижи Жексон.

Маълумот ўрнида, Жаҳон поп мусиқа қироли Майкл Жексон вафот этганда унинг ўғли етти ёш бўлган ва укаси, синглиси билан Парижда яшовчи бувиси — Кетли Жексон қўлида тарбияланган.