Янгиликлар

Мадоннанинг янги сурати муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

У суратда 16 ёшли қизга ўхшаб қолган

Мадоннанинг янги сурати муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

Дунё бўйлаб машҳурликка эришган америкалик хонанда Мадоннанинг янги сурати унинг мухлислари томонидан муҳокама қилинди.

Суратларда Мадоннанинг юзи 16 ёшли ўсмирларларникига ўхшаб тиниқ ва силлиқ кўрсатилган. Баъзи кадрларда унинг юзи бошқа бировнинг танасига ёпиштирилганга ўхшайди. Хонанданинг энг ашаддий мухлислари ҳам уни таний олмаган.

Мадонна деярли барча суратларда ўзининг қариганини яширишга ҳаракат қилади. Бу сурат унинг Instagram’даги саҳифасида чоп этилгандан кейин кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу билан бирга Мадонна янги лойиҳада иштирок этаётганини маълум қилган, бироқ мухлислар лойиҳани эмас унинг ташқи кўринишини муҳокама қилган. Унинг янги лойиҳаси ўзи ҳақида суратга олинаётган биографик фильм ҳисобланади.

Аввалроқ Мадонна туркиялик мухлисларни ғазаблантиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мадонна туркиялик мухлисларни ғазаблантирди

Миллионлаб мухлисларга эга хонанда Мадонна туркиялик мухлисларини ғазаблантирди.

Бунинг сабаби эса унинг гўзаллаштирувчи фильтрлардан фойдаланиши ва ҳақиқий юзини кўрсатмаслигидир. Мухлислар Мадоннанинг табиий кўринишини кўрсатмаслигини танқид қилган. Бу воқеадан кейин унинг бошқа мамлакатдаги мухлислари ҳам хонанданинг бу ишини танқид қилди. Мухлислар ундан ҳақиқий юзини кўрсатишини сўраган.

«Биз кўраётган Мадонна эмас. Ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Биз сизни мусиқалар учун яхши кўрамиз», — дейди интернет фойдаланувчилари.

Ҳозирда 64 ёшда бўлган хонанда ёшини ва қариётганини тан олишни истамайди, у ёш кўриниш учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Маълумот учун Мадонна 1958 йилда АҚШнинг Мичиган штатида туғилган. У хонандаликдан ташқари актрисалик, рақс ва ёзувчилик билан шуғулланади. Мадонна энг муваффаққиятли тижоратчи сифатида «Гиннес рекордлари»га киритилган.