Янгиликлар

Мадонна туркиялик мухлисларни ғазаблантирди

Бунинг сабаби маълум қилинди

Мадонна туркиялик мухлисларни ғазаблантирди

Миллионлаб мухлисларга эга хонанда Мадонна туркиялик мухлисларини ғазаблантирди.

Бунинг сабаби эса унинг гўзаллаштирувчи фильтрлардан фойдаланиши ва ҳақиқий юзини кўрсатмаслигидир. Мухлислар Мадоннанинг табиий кўринишини кўрсатмаслигини танқид қилган. Бу воқеадан кейин унинг бошқа мамлакатдаги мухлислари ҳам хонанданинг бу ишини танқид қилди. Мухлислар ундан ҳақиқий юзини кўрсатишини сўраган.

«Биз кўраётган Мадонна эмас. Ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Биз сизни мусиқалар учун яхши кўрамиз», — дейди интернет фойдаланувчилари.

Ҳозирда 64 ёшда бўлган хонанда ёшини ва қариётганини тан олишни истамайди, у ёш кўриниш учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Маълумот учун Мадонна 1958 йилда АҚШнинг Мичиган штатида туғилган. У хонандаликдан ташқари актрисалик, рақс ва ёзувчилик билан шуғулланади. Мадонна энг муваффаққиятли тижоратчи сифатида «Гиннес рекордлари»га киритилган.