Янгиликлар

Мадина Мумтознинг ўғли қошини ёриб олди — видео

Бу вақтда у Истанбулда бўлган

Мадина Мумтознинг ўғли қошини ёриб олди — видео

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз ўғли қошини ёриб олганини айтди.

Мадина Мумтоз Туркиянинг Истанбул шаҳридан Тошкентга қайтди. У уйига келганда ўғли қошини ёриб олганини кўрган, актриса бунинг сабабини сўраганда ўғли ҳеч нима қилмаганини айтган. У ҳар қанча сўраса ҳам ўғли жавоб бермаган. Шу вақт бошқа бир ўғли бунинг сабабини тушинтирган. Унинг сўзларига кўра, макатбда танаффус вақтида эшикка урилиб, қошини ёрган.

Эслатиб ўтамиз, Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида эри совға қилган «Malibu» машинасини сотаётганини маълум қилганди. Мадина Мумтознинг сўзларига кўра, машинанинг ҳолати идеал. Автомобиль 15 500 километр юрган. Нархи эса 29 300 доллар деб белгиланган. Актрисага автомашинани бир ярим йил олдин эри олиб берган. Шу вақт ичида 3 ой ичида у ҳайдалмаган.

«Ҳурматли, кузатувчилар, бугунги кунимиз давом этмоқда. Мен сизларга бир нарсани айтмоқчи эдим. Мен ўзимнинг оқ рангли ‘Malibu Turbo Premier’ машинамни сотаяпман. Атиги 1 ярим йил ҳайдадим. Унинг ҳам 3 ойи ҳайдалмасдан турди. Машинанинг ҳолати идеал. 15 500 километр юрган. Автомат», — дейди Мадина Мумтоз.

Шунингдек, Мадина Мумтоз узоқ вақтдан сўнг илк бор қайнанаси билан тушган суратни эълон қилганди.

Мадина Мумтоз Истанбулда таълим олишида катта ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган инсон айнан қайнанаси эканини таъкидлаган. Шунингдек, эришган мувафақиятлари сабабчиларидан бири ҳам қайнанаси ҳисобланишини айтиб ўтган.

«Истанбулда таълим олишимда энг катта ёрдам берган ва қўллаб-қуватлаган қайнона Ойижоним бўладилар. Кичик фарзандимни энагага ёлғиз қолдирмай ҳамма ишларини ташлаб ўзлари қарадилар. Ўқишимдан чарчаб келганимда овқатингизни еб, озгина дам олинг, деб болага яна қараб ўтирардилар . Ўзлари дард чексаларда операцияларини ўқишим тугагунигача чўздирдилар . Яҳяни семиртириб касал қилмай қараб бердилар. Хуллас эришган мувафақиятларим сабабчиларидан бири. Орамизда минглаб километрлар бўлсада қабимиз, ақлимиз сиз билан. Яқин кунларда насиб яна кўришамиз», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Madina Mumtoz (@madinamumtoz)