Янгиликлар

Луиза Расулованинг тўтиси унга севги изҳор қилди — видео

«Қўшиқ айтиб, ўйнаб ҳам беради», — дейди у

Луиза Расулованинг тўтиси унга севги изҳор қилди — видео

Актриса, бошловчи Луиза Расулова Instagram саҳифасида тўтиси унга севги изҳор қилгани акс этган видеони эълон қилди.

Видеода унинг тўтиси «I love you» деганини кўриш мумкин. Ўша пайтда актрисанинг тўтиси бошқа хонада бўлган. Шу сабабли у Луиза Расуловани «Луиз», деб чақирган. Бошловчи унга жавоб қайтаргач, Гоша яна бир бор «I love you» деган. Шунингдек, у қўшиқ айтиб, рақсга ҳам тушиб берган.

«Гоша ярим кечаси менга севги изҳор қиляпти. Мен ҳам сени яхши кўраман. Қўшиқ айтиб, ўйнаб ҳам беради», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулова тўтиқуши қандай гапиришини кўрсатганди. Видеода «Гоша»нинг «қоч», «оч» ҳамда «қоч антга» каби сўзларни талаффуз қилгани акс этган. Акртисанинг сўзларига кўра, тўтиқуши жуда шумтака. Шунингдек, унга ҳамма нарса керак бўлишини айтди.

«Ким айтди Гошанини гапирмайди деб? Гоша аслида ғирт шумтака. Унга ҳамма нарса керак. Эшикнинг ошиқ-мошиғиям керак», — дейди у.

Шунингдек, Луиза Расулованинг тўтиси у учун куйлаб рақсга тушиб берганди. Видеода Луиза Расулованинг тўтиси «Ёв-ёв» деб қўшиқ айтаётганини ҳам кўриш мумкин. Тўти шу товушларни чиқариб, рақс ҳаракатларини бажарган. «Гоша» қанотларини ҳам ёйиб ҳаракат қилган.

«Гоша менга ‘Ёв-ёв’, деб рақсга тушиб беряпти. У буни ўрнимдан туришим учун қиляпти», — деб ёзади актриса.