Янгиликлар

Луиза Расулованинг тўтиси у учун куйлаб рақсга тушиб берди — видео

Актриса ушбу видеони ўз саҳифасида эълон қилган

Луиза Расулованинг тўтиси у учун куйлаб рақсга тушиб берди — видео

Актриса Луиза Расулова Instagram саҳифасида «Гоша» лақабли тўтисининг рақсга тушган видеосини эълон қилди.

Видеода Луиза Расулованинг тўтиси «Ёв-ёв» деб қўшиқ айтаётганини ҳам кўриш мумкин. Тўти шу товушларни чиқариб, рақс ҳаракатларини бажарган. «Гоша» қанотларини ҳам ёйиб ҳаракат қилган.

«Гоша менга ‘Ёв-ёв’, деб рақсга тушиб беряпти. У буни ўрнимдан туришим учун қиляпти», — деб ёзади актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулова тўтиқуши қандай гапиришини кўрсатганди. Видеода «Гоша»нинг «қоч», «оч» ҳамда «қоч антга» каби сўзларни талаффуз қилгани акс этган. Акртисанинг сўзларига кўра, тўтиқуши жуда шумтака. Шунингдек, унга ҳамма нарса керак бўлишини айтди.

«Ким айтди Гошанини гапирмайди деб? Гоша аслида ғирт шумтака. Унга ҳамма нарса керак. Эшикнинг ошиқ-мошиғиям керак», — дейди у.