Медиа

«Гапиришни билмайди дейдиганлар учун». Луиза Расулова тўтиқуши қандай гапиришини кўрсатди — видео

У «Гоша»ни жуда шумтака эканини таъкидлади

«Гапиришни билмайди дейдиганлар учун». Луиза Расулова тўтиқуши қандай гапиришини кўрсатди — видео

Актриса Луиза Расулова севимли тўтиқуши «Гоша»нинг қандай гапириши акс этган видео жойлади.

Видеода «Гоша»нинг «қоч», «оч» ҳамда «қоч антга» каби сўзларни талаффуз қилгани акс этган. Акртисанинг сўзларига кўра, тўтиқуши жуда шумтака. Шунингдек, унга ҳамма нарса керак бўлишини айтди.

«Ким айтди Гошанини гапирмайди деб? Гоша аслида ғирт шумтака. Унга ҳамма нарса керак. Эшикнинг ошиқ-мошиғиям керак», — дейди у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Луиза Расулова Рухшона уни реклама пулларига «тушириб» кетганини маълум қилгани, Рухшона узр сўраганда, актриса унга кeскин жавоб қайтаргани ҳақида хабар қилинганди.

Шу билан бирга, Луиза Расулова Рихситилла Абдуллаев билан нима сабабдан жанжаллашганини айтгани, у актёр билан ёзишмани эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, актриса нима сабабдан қариндошлари билан муносабатлари узилганини айтгани, у Азамат Ахроров сабабли ҳозиргача қарғиш олаётгани ва бунинг сабаби айтиб бергани ҳақида маълум қилинганди.