Янгиликлар

Луиза Расулова «Miss Uzbekistan» танловига ҳакамлик қилди — видео

Актриса яна кастинг бўлишини айтган

Луиза Расулова «Miss Uzbekistan» танловига ҳакамлик қилди — видео

Актриса Луиза Расулова янги лойиҳа «Miss Uzbekistan» танловига ҳакамлик қилди.

Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Актрисанинг сўзларига кўра, 3 февраль куни танловнинг биринчи куни бўлиб ўтган. Биринчи кунда 200 нафарга яқин қизлар қатнашган. Лекин улар кутган натижа кўрсатилмаган. Шу сабабли яна танлов давом этади.

«Ўзбекистон гўзали танловидамиз. Биринчи куни 200 га яқин қиз иштирок этди. Лекин биз кутган натижа бўлмагани учун яна бир катта кастинг ўтказиш ниятимиз бор. Кейинги катта кастингни ўзим эълон қиламан», — дейди Луиза Расулова.